Latest news

00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  1 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  12 23:01"Аталанта" — "Пиза" ва "Ювентус" — "Парма" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди? News

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди?

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Азамат Алланиязов учун ортда қолган мавсум қандай кечди? Қуйида бу ҳақда бироз мулоҳаза юритамиз.

Охирги 4 мавсум давомида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида Олий лига ўйинларида 23 та голга муаллифлик қилган Азамат 2017 йилни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида бошлади.

Мавсум Алланиязов учун жудаям омадли бошланди. 1-турда Тошкентда "Пахтакор" билан кечган ўйиннинг 34 дақиқасига келибоқ қорақалпоғистонлик футболчи гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Гарчи ана шу ўйинда меҳмонлар имкониятни бой беришган бўлсада, ҳужумчи учун дебют ўйини омадли чиқди.

Иккинчи турда "Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ ҳисоб очилди ва бу голга айнан Азамат муаллифлик қилди. Бу сафар навоийликлар уч очкони қўлга киритишди.

Шундан сўнг ҳужумчи биринчи даврада яна 12 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ бу ўйинларда унга гол уриш насиб этмади. Алланиязов биринчи даврада 9 ўйинни асосий таркибда бошлаб, барчасида алмаштирилган бўлса, 6 та баҳсни захира ўриндиғида бошлаб, шуларнинг 5 тасида майдонга туширилди. 14 ўйинда 2 та гол урган ҳужумчи "Нефтчи" билан ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Кетма-кет 12 та ўйинда гол ура олмаган футболчи иккинчи даврада Навоийни Бухорога алмаштирди. Бухороликлар таркибидаги дебют ўйинида меҳмонда "Олмалиқ"қа қарши учрашувга тўғри келди. У ўйиннинг 75 дақиқасида Иван Нагаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.

"Нефтчи" билан меҳмонда кечган беллашувнинг 46 дақиқасида Азамат яна Иваннинг ўрнига майдонга тушди ва ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада гол уриб жамоасига муҳим ғалабани келтирди. Шундан сўнг 9 та голсиз серияни бошдан кечирган ҳужумчи чемпионатнинг охирги турида "Сўғдиёна" билан ўйиннинг 55 дақиқасида Саламат Қутибаевнинг ўрнига майдонга тушди ва орадан 15 дақиқа ўтиб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Иккинчи даврада "Бухоро" либосида 12 ўйинда 2 та гол киритган Азамат “Обод" билан тўқнашувда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


Статистикалар
- Азамат Алланиязов Ўзбекистон чемпионатининг ортда қолган мавсумида 26 та учрашувда 1081 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилиб 4 та гол киритди ва иккита сариқ карточка билан "сийланди".
- У 9 учрашувни асосий таркибда бошлаб, 17 тасида захирадан майдонга тушди.
- Алланиязов мавсум давомида бирорта учрашувни ҳам тўлиқ ўтказмади.
- Азамат мавсум давомида 4 марта Нагаевнинг, 3 бора Қутибаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.


Фурқат Юсупов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика