Latest news

09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  0 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  4 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  15 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  123 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  10 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8

Азамат Абдураимов: "Шогирдларим чемпионлик характерини кўрсата олишди" News

Азамат Абдураимов: "Шогирдларим чемпионлик характерини кўрсата олишди"

Сўнгги сафар беллашувларида жамоамиз бир ғалаба ва мағлубиятни қайд этди. “Спартак” жамоаси билан бўлган ўйинда андижонликлар иродали ғалабага эришдилар.
 Ана шу ўйин тўғрисида “Андижон” бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдирди.

- Албатта, сафарда уч очкони қўлга киритиш ҳар қандай мураббийни қониқтиради. “Спартак”ка қарши ўйиндан ҳар тарафлама қониқиш ҳосил қилдим. Шу куни шогирдларим чемпионлик характерини кўрсата олишди. Меҳмондаги ҳамма ўйинлар осон ўтмаяпти. Айниқса, бу биз учун жуда оғир сафар учрашувлари эди. “Машъал” билан баҳсда дуранг адолатли натижа бўларди. Лекин қўшимча дақиқада дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб аламли мағлубиятга учрадик.
 “Спартак” ҳам ўз уйида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатадиган жамоа эди. Бу жамоанинг ўйини менга ёқди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди дейишим мумкин. Фақат тайм охирида Алишер Тўхтасинов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнашга мажбур бўлди. Натижада футболчимизга қизил карточка кўрсатилди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Бу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилди деб ҳисоблайман. Албатта, майдонда бир ўйинчи кам бўлиб тўп суриш осон эмас. Шунга қарамай, йигитлар бундан тушкунликка тушишмади. Расул Раҳмонов ҳисобни тенглашишида катта ишни бажарди. Унинг зарбасидан сўнгн тўп рақиб ўйинчисига тегиб дарвозадан жой олди. Буни автогол эмас Раҳмоновни ҳисобига ёзса ҳам бўлаверади. Иккинчи голда эса Баҳром Абдураҳимов ўзини кўрсатди. Умуман олганда, шу куни майдонга тушган барча футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолган бўлсак-да, иродали ғалабага эриша олдик.

- “Машъал” билан бўлган оғир ўйиндан кейин қисқа вақтда футболчиларни тиклаш қийин кечмадими?
- Албатта, осон бўлгани йўқ. Айниқса, сўнгги сонияларда тўп ўтказиб мағлубиятга учраш руҳий жиҳатдан ёмон таъсир қилади. “Машъал”га қарши ўйиндан кейин футболчилар билан гаплашиб уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдим. Қолаверса, “Спартак” билан баҳсда таркибда ва тактикада айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Энг муҳими, мағлубиятни унутиб кейинги учрашув ҳақида ўйлаш ва олдинга интилишда давом этиш кераклигини йигитларга уқтирдим. “Машъал” ва “Спартак”ка қарши ҳали ўз майдонимизда бўладиган ўйинлар турибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика