Latest news

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  4 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Азамат Абдураимов: "Қосимовнинг кетиши ва Бабаяннинг келиши тўғри қарор" News

Азамат Абдураимов: "Қосимовнинг кетиши ва Бабаяннинг келиши тўғри қарор"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов бугунги ўзгаришларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Мен терма жамоа бош мураббийининг ўзгарганидан ҳайратга тушганим йўқ: барчаси шунга қараб кетаётганди, энг муҳими жамоа ва унинг атрофидаги ҳолат яхши эмасди. Миржалол эса менимча, доимий тарзда босим остида қолгани учун ортиқ ишлашни истамай қолди. Лекин ЎФФ Қосимов билан илиқ муносабатда хайрлашди. Унинг терма жамоадаги фаолияти алоҳида қайд этиб ўтилди. Бу энг муҳим вазият.

Менимча, Самвел Бабаяннинг тайинланиши энг тўғри танлов бўлди деб ҳисоблайман. Бу ҳақдаги анчадан буён гапириб келинаётганди, у ўтган йилги чемпионликдан сўнг ушбу лавозимга муносбилигини исботлаб бўлди. Қолаверса, уни ақлли ва тажрибали менежер деб биламиз. Унинг бу жиҳатлари кучли жамоа ва ягона мураббийлар штабини ташкил қилиш учун керак бўлади. У ташкил қиладиган тизимда ҳар бир мутахассис ўз иши учун жавоб берадиган бўлади, деб ўйлайман. Бундан олдин эса тартибсизлик кузатиларди. Агар мураббий ўз касбининг ҳақиқий усталарини эмас, ўзига яқин бўлган мураббийларни танлайдиган бўлса... Бу кулгули ва жуда қайғули кўринади, - деб ёзади Азамат Абдураимов ўзининг фейсбукдаги шахсий саҳифасида.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика