Latest news

09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  2 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  8 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  4 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  12 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  13 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!" News

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан аввал тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу йилги Суперкубок яна бир жиҳатдан аҳамиятлики, унда илк бор тарихий ютуққа эришган жамоалар тўқнаш келади. "Насаф" ўтган мавсум ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди, "Андижон" эса илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу ютуқлар ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга ва шу сабабдан ҳар иккиси ҳам Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади деб ишонч билан айтса бўлади.

Шу билан бирга, жамоалар ушбу учрашувга турлича кайфиятда етиб келди. Чемпион сифатида "Насаф" янги мавсумни юқори савияда бошлади ва ҳозирда турнир жадвали пешқадами ҳисобланади. Жамоа барқарор ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда.

"Андижон" эса аксинча, бу мавсумда ўзини топа олмаяпти. Жамоа турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган, чемпионатда ўйини ўхшамаётгани етмагандек, Кубокдан ҳам эрта чиқиб кетди. Бу натижалардан сўнг мураббий алмашинуви рўй берди – Александр Хомяков ўрнига Максим Шацких бош мураббийликка тайинланди. Табиийки, бу ҳолатда "Насаф"нинг имкониятлари юқорироқ кўринади.

Бироқ Суперкубок – бу фақат бир учрашув. Кубок руҳига хос ҳолат шундаки, аутсайдер деб баҳоланган жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Шу боис қизиқарли ва драматик тўқнашувни кутиш мумкин", – дейди Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги Суперкубок учрашуви эртага, 27 май куни ўтказилади. Ўйинга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика