Latest news

13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   0 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  13 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  14 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  8 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1

Азамат Абдураимов: "Мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман" News

Азамат Абдураимов: "Мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман"

Биринчилик баҳсларининг 10-турида энг марказий ўйин “Андижон” ва “Машъал” беллашуви бўлди.

Бу учрашувда муборакликлар ғалаба қозонишди. Андижонликлар устози Азамат Абдураимов ўйин тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Бугун ёмон ўйин намойиш этганимиз йўқ. Фақат футболчилар майдонда устунликни ўрната олишмади. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Рақибимиз ҳам кучли эди ва улар эркин ўйнашимизга имконият беришмади. Гол уришимиз учун вазиятлар бўлди. Аммо сен ўрмасанг, сенгга уришади деган нақл бор. Меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Албатта, ўз майдонингда ютқазиш аламли. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бизнинг олдимиздаги вазифа олий лигага чиқиш эди. Бу вазифани деярли бажариб бўлдик. Шунга қарамай, 1-ўринни эгаллаб йўлланмани қўлга киритишни хоҳлагандик. Бироқ футболда доим ҳам ютавермайсан, мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмаган ҳолда ўз мақсадимиз сари интилишда давом этамиз. Олдинда бизни Навоий ва Самарқандга қиладиган қийин сафарлар кутиб турибди. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Чунки ўз уйингда ютқазиш оғир.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика