Азамат Абдураимов: “Кубокдан кўра чемпионатдаги баҳслар муҳимроқ”
11 may 2014 11:09
News
Азамат Абдураимов: “Кубокдан кўра чемпионатдаги баҳслар муҳимроқ”
"Насаф" - "Андижон" (5:0) ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Азамат Абдураимов ОАВ ходимлари саволларига батафсил жавоб қайтарди.
- Таблодаги ҳисоб ўйин ҳақида ҳамма нарсани айтиб турибди. Шу боис алоҳида бирор ҳолат ҳақида гапирмаган бўлардим. Биласиз, чемпионатни ўта муваффақиятсиз бошладик. Шу боис бу йўлда кубок учун курашдан воз кечдик. Яъни бугунги ўйинда беш нафар ёш ва нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият бердик.
Май ойида чемпионатда ўта муҳим беллашувлар бор. Биз учун кубок баҳсидан кўра чемпионат ўйинлари муҳимроқ. Афсуски, бугун имкон берилган футболчилари, асосан ҳимоячилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Биз мағлубиятга учраган бўлсакда, беш тўп фарқи билан ютқазишга лойиқ эмасдик.
Қолаверса, иккинчи бўлимдаги четлатиш ҳам натижага салбий таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. “Насаф”ни чиройли ўйини ва ғалабаси билан табриклайман. Жавоб ўйинида ўз мухлисларимиз қаршисида мазмунли ўйин кўрсатишга уринамиз. Лекин чорак финалга чиқиш имкониятимиз жудаям паст. Тан олиш керак “Насаф” ва “Андижон” бугунги кунда умуман бошқа “вазн тоифасидаги” жамоалар ҳисобланишади.

Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments