Latest news

09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1

Азамат Абдураимов: Краевга ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрмиз News

Азамат Абдураимов: Краевга ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрмиз

“Андижон” жамоаси мазкур турда “Регистон” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Учрашув якунланганидан кейин андижонликлар бош мураббийи Азамат Абдураимов билан суҳбатлашдик.
- Аввало шуни айтишим керакки, сентябрь ойида биз учун бир нечта қийин ўйинлар турибди. Кейинги турда “Зарафшон” билан куч синашамиз, шундан сўнг сафарда “Машъал” ва “Спартак” жамоалари меҳмони бўламиз. Шу боис “Регистон”га қарши учрашувда айрим етакчиларимизга дам беришга қарор қилдик.

Бундан ташқари бошқа ўйинчиларга ҳам имконият беришимиз керак эди. Дастлабки дақиқаларда ўйинимиз бироз қовушмагандек кўринди. Аммо ҳисобни очганимиздан кейин ҳаммаси жойига тушди. Меҳмонлар дарвозага 4та тўп киритдик ва рақибга ҳеч қандай имконият бермадик. Албатта, ўйиндан ҳам, натижадан ҳам кўнглим тўлди. Қолаверса, бугун ҳимоя чизиғимиз ишончли ўйин намойиш этди ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик.

Мени хурсанд қилаётгани, иккинчи босқичда ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишяпти ва ўтган 5та учрашувда ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик холос. Лекин хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Чунки олдинда бизни “Зарафшон”, “Машъал” ва “Спартак”ка қарши оғир ўйин кутиб турибди. Мана шу ўйинлар кўп нарсага ойдинлик киритади. Муҳими, айни пайтда йигитларда кайфият яхши ва кейинги учрашувларда ҳам мана шундай руҳда ўйнашимиз учун бизга қўл келади.

- Сардор Соипов иккинчи босқичда “Нефтчи”дан таркибга келиб қўшилди. Лекин охирги пайтларда уни асосан иккинчи бўлимда майдонга туширяпсиз. Айни пайтда у 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми?

- Янги жамоага мослашиши учун Сардорга бироз вақт керак эди. Қолаверса, “Нефтчи”да у кўп вақтини захирада ўтказганди. Сардор ҳозирги ҳолатда ҳам 90 дақиқа ўйнашга қодир. Бироқ ўйин услубимизга кўникиб янада яхши формага кириб олиши учун унга имконият бераётгандик. Бугун унинг ҳаракатларидан қониқдим. Дарвозани ишғол қилди, шунингдек голли пас ҳам берди. Ишонаманки, у жамоамизнинг етакчиси бўла олади.

- Кутилмаганда жиддий ҳасталикка учраган ҳужумчи Дмитрий Краев тўғрисида нима дейсиз? Ҳозир унга осон эмас.

- Бугунги ғалабамизни Дмитрий Краевга бағишлаймиз. Албатта, биз ҳам айни пайтда у учун қаттиқ қайғуряпмиз. Унга ҳозир ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёрмиз. 6 сентябрь куни мухлисларни Краевнинг даволаниши учун ўтказиладиган хайрия тадбирига таклиф этамиз. Ушбу тадбирдан тушадиган маблағни Краевнинг даволаниши учун унга очилган ҳисоб рақамига ўтказамиз. Чунки у қийин операция арафасида турибди.

Буни бутун жамоа бўлиб яхши ҳис қилган ҳолда футболчига моддий тарафдан ёрдам бериш мақсадида мураббий ва футболчилар мукофот пулларини Краевнинг ҳисоб рақамига ўтказишга қарор қилдик. Боиси инсон соғлиғи ҳамма нарсадан устун туради.

Тўғри, Дмитрий ҳозирда жуда тушкун ҳолатда ва руҳий жиҳатдан қийин дамларни ўтказмоқда. Шу боис айни дамда унга ҳамма руҳан далда бўляпти. Биз ҳам бутун жамоа номидан уни соғайиб кетишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика