Latest news

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   6 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Азамат Абдураимов: "Бундай кескин жазонинг жиддий сабаби бўлиши керак" News

Азамат Абдураимов: "Бундай кескин жазонинг жиддий сабаби бўлиши керак"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, "Динамо" ва "Андижон" клублари собиқ устози Азамат Абдураимов "Нефтчи" бош мураббийининг футболдан четлатилишига ўз муносабатини билдирди.

- Азамат Биродарович, ЎФФ футбол жамоатчилигини ўзининг кутилмаган қарорлари билан хайрон қолдирмоқда. Албатта, гап биринчи ўринда Суперлига ва Про-лига форматининг кескин ўзгариши ҳақида кетмоқда.  Сиз бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз, айниқса "Нефтчи" бош мураббийининг “футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштиргани”га қандай қарайсиз?  
- Биринчи ўринда низом борлигини инобатга олиш керак, шунда тушунмовчиликлар бўлмайди, ортиқса ҳиссиётларни четга олиб қўйиш керак. ЎФФ ва ПФЛда регламентни ва чемпионат ўтказиш тизимини ўзгартириш ҳуқуқи бор. Бу энг биринчи ва муҳим вазият. Давом этамиз. Албатта ҳар бир ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Аммо буни ҳурмат билан, конструктив, замонавий формада билдириш тўғри бўлади. Агар сен қандайдир қарорга қўшилмасанг ҳиссиётларни четга қўйиш ва конструктив йўлдан бориб – ПФЛга расмий хат ёзиш керак, стол атрофида учрашиш ва ҳамкасблар билан музокара ўтказиши керак.
 
Албатта, агар Вадим Абрамов футболдан четлатишган бўлишса - демак бунга жиддий сабаблар бўлган. Айнан қандай сабаб билмайман, аммо раҳбариятга ишонаман ва бундай қарорлар ўзидан ўзи қабул қилинмайди.  


Албатта ҳар бир ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Аммо буни ҳурмат билан, конструктив, замонавий формада билдириш тўғри бўлади.



- Вадим Абрамов ўз интервьюсида агар "Нефтчи" Суперлигада иштирок этмаса клубдан кетишини маълум қилганди. У про-лигада ишлашдан бош тортмоқда.  
- Демак, Фарғона футболини бошқа одам кўтаради... Менимча Вадим Абрамов олдинги хизматлари билан яшамоқда. Аммо анча вақт ўтди ва осмондан ерга тушиш керак.  Масалан, "Нефтчи" бу йил қаторасига 12та ўйинлик ғалабасиз сериясидан бошқа мақтанадиган жиҳати йўқ... Шу боис у нима учун биринчи лигада ишлашни истамагани қизиқ. Нима бизда экстра классдаги ва ҳар қандай шароитларда ишлайверадиган мураббийлар борми?

Битта нарсани тушуниб олиш керак - сен футболни севасанми? Ёки футболда ўзингни севасанми? Агар ҳаётинг футбол билан боғлиқ бўлса - сен кичкина болакайларни тарбиялашинг, академияда ишлашинг ёки про-лигада фаолият олиб боришинг мумкин. Асосийси севимли ишинг билан шуғулланасан ва ўзингни кўрсатишинг мумкин.
Масалан, буюк мураббий Константин Бесков ўз вақтида Собиқ Иттифоқ терма жамоасида ишлаб кейинроқ Москванинг "Спартак" клуби билан биринчи лигада ишлашдан уялмаган. У биринчи лигада чемпион бўлган ва кейинги мавсум олий лигада ғолиб чиққан. Мана бу ҳақиқий мураббий.


Масалан, "Нефтчи" бу йил қаторасига 12та ўйинлик ғалабасиз сериясидан бошқа мақтанадиган жиҳати йўқ



- Нима деб ўйлайсиз айнан нима сабабдан Абрамов четлатилди?  Танқид учунми? Бизнинг сайтимизга берган интервьюсидан иқтибос келтираман – "Ўтган 9 йил ичида 9та янги стадион барпо этилди. Бу стадионлар кимлар учун қурилди? Ҳамма нарсани яхши ва ёмон тарафлари бўлади. Буни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Аҳмоқона ишларни қилмаслик керак..."
- Ҳар бир инсонда ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқи бор. Аммо бошқа томондан - агар сен клубда ишласанг ўз тилингни назорат қила олишинг керак, клуба ва ПФЛ манзили томон провакацион гаплар айтмаслигинг лозим. Сен оммавий инсон бўлсанг - сўзларни эҳтиёт бўлиб айтишинг лозим. Агар нимадандир норози бўлсанг фикрингни ҳақорат қилмаган ҳолда билдиришинг керак деб ҳисоблайман.


Масалан, буюк мураббий Константин Бесков ўз вақтида Собиқ Иттифоқ терма жамоасида ишлаб кейинроқ Москванинг "Спартак" клуби билан биринчи лигада ишлашдан уялмаган.



- Навбатдаги баҳсталаб мавзу – жисмоний тестлар, ёшга доир чекловлар.
- Ҳа, бу техник саволлар - уларни муҳокама қилиш ва қарорларни ҳал қилиш лозим. Бу енгил атлетика эмас ... бу футбол. Бу ерда энг тез бўлишинг шарт эмас. Мия ишлаши керак. Михаил Ан ва Владимир Федоров буюк футболчилар эди. Федоровда супер тезлик бор эди, Ан эса бироз секинроқ ҳаракат қиларди, аммо майдонни кўра олиш ва жарима тўпларидан гол уришини кўпчилик яхши эслайди! Агуэро ва Лукакуни олайлик, бири таран ҳужумчи, биттаси техникаси кучли футболчи. Икки турлича ҳужумчилар – уларни битта стандартга мослаш мумкинми?

Бошқа томондан ЎФФ нима учун бу масалани кўтарганини биламан - у ҳақиқатдан ҳам оғриқли – бизнинг футболчилар халқаро талаблардан анча пастдалар.  ЎФФ яқин вақт ичида уларнинг савиясини ҳеч бўлмаса Осиё грандлари – Жанубий Корея, Япония, Австралия даражасига етказмоқчи. Буларни амалга оширмасак терма жамоаларимиз ҳам, клубларимиз ҳам халқаро мусобақаларда яхши натижа қайд эта олишмайди. Аммо бундай қарорлар бир столда ўтириб муҳокама қилиниши лозим.

Умид Аҳмаджонов яқин 4 йил учун ўзбек футболи ривожи борасида иш олиб бормоқда. Бу режа тўла бажарилиши лозим. Катта ўзгаришларсиз бўлмайди. Гап фақат терма жамоага бош мураббий тайинлашда эмас. Биринчи навбатда болалар-ўсмирлар футболига эътибор қаратиш лозим, футбол академиялари ишини ривожлантириш керак, болалар мураббийларининг савиясини ошириш, ахир ўзбек футболи келажаги бўлган болаларни ким тарбиялайди.


Ҳар бир инсонда ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқи бор. Аммо бошқа томондан - агар сен клубда ишласанг ўз тилингни назорат қила олишинг керак.


Ўтган интервьюларимдан бирида ЎФФ олиб бораётган сиёсатни қўллаб қувватлашимни айтгандим. Ҳозир, олий ва биринчи лигада муаммолар бор пайтида ўзгаришлар бўлиши бу жуда тўғри. Мен ҳам, қолганлар ҳам ЎФФ ишида шаффофлик бўлишини хоҳлайди. Бу ҳақда Умид Аҳмаджонов ҳам айтганди. Ҳар бир мухлис у ёки бу қарор қандай қабул қилинишидан хабардор бўлиши керак. ЎФФ муҳим қарорларни мутахассислар билан муҳокма қилишини истардим. Ажойиб ўзбек халқ мақоли бор: Етти ўлчаб, бир кес. Барчамиз ўзбек футболи ўзига етакчи ўринларни қайтариб олишини хоҳлаймиз. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқишини ва клубларимиз халқаро майдонларда ижобий натижалар қайд этишини истаймиз. Шу боис фақат бирлашиш орқали бунга эриша оламиз.


Матлуба Мустаева суҳбатлашди

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика