Latest news

01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  94 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Металлург-W”. Тўлиқ шарҳ News

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Металлург-W”. Тўлиқ шарҳ

Мамлакат чемпионатининг ўтган йилги кумуш медали соҳиби -“Металлург- W” жамоаси футболчилари воҳага ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан толиқмаган ҳолда келишди.
Ваҳоланки, пойтахт вилояти вакилларининг ўтган турда Навоий шаҳрида  “Гули” жамоаси билан бўладиган учрашуви маълум муддатга қолдирилганди. Бунинг акси, янгибозорлик қизлар мазкур турда “Олмалиқ- W” жамоасига қарши баҳс ўтказиб, анча куч сарфлашганди.

Шунга қарамай биринчилик дебютанти - “Тўмарис” жамоаси мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатишга уринди. Бу ҳол учрашувнинг дастлабки дақиқаларида кўзга ташланди. Бироқ, тажриба ўз “сўз”ини айтмасдан қолмади. Бекободлик футболчи қизлар рақибаларидан устун эканликларини исботлашди. Қарши ҳужумларнинг бирида, аниқроғи 10-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Людмила Карачик узатиб берган тўпни Моҳигул Икромова мезбонлар дарвозасига йўллади. Шундан кейин, 97 рақамда ҳаракат қилган Нодира Мўйдинова қаторасига икки марта ҳисобни ошириш имкониятини йўққа чиқарди. Бўлим ўрталарига келиб, ўйин суръати бироз тенглашди. Майдон эгаларининг астойдил интилишлари эвазига меҳмонлар дарвозаси олдида ҳам хавфли вазиятлар содир этилди. Насиба Турсунова ва Шаҳзода Эрметовалар уюштирган комбинацияни меҳмонлар дарвозабони Алина Демьяненко бартараф этди. Бўлим якунланишига ўн икки дақиқа қолганида чемпионат тўпурари Людмила Карачик орадаги мувозанатни оширди.

Иккинчи бўлим ўрталарига қадар Тошкент вилояти жамоаси фаолроқ ҳаракат қилди. Шу жиҳатдан улар ҳисобни янада йирик кўринишга келтиришди. Эътиборлиси, “Металлург- W”нинг навбатдаги тўртта голига Людмила муаллиф бўлди. Умуман, бу футболчи ушбу ўйинда бешта тўп киритиб, ўзининг ҳужумчилик қобилиятини яна бир бора тасдиқлади. Кези келганда таъкидлаш жоизки, унинг чемпионат давомида киритган тўплари сони эса 4 учрашувда 17 тага етди.
Учрашув якунида мезбонлар ҳисобдаги фарқни бир тўпга қисқартишга эришишди. Янгибозорликларнинг қарши ҳужумларидан бирида меҳмонлар ҳимоячиси Насиба Ҳожиева ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Майдондаги ҳакам Жасур Қудратов ҳеч иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Бу ҳақли қарор эди. Ўз навбатида Насиба Турсунова қулай имкониятни бой бермади. У тепган тўп Гуландон Бойматова қўриқлаётган дарвозанинг ўнг томондаги пастки бурчагидан қўним топди. Ушбу киритилган тўпнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу янги мавсумда “Металлург–W” жамоаси дарвозасидан ўрин олган дастлабки гол эди.

Олимбой Давлетов (“Тўмарис” жамоаси бош мураббийи): - “Металлург–W” жамоаси мамлакатимизнинг кучли жамоалари сирасига киради. Бекободлик қизлар кейинги икки мавсумда бежизга чемпионатнинг бронза ва кумуш медалларини қўлга киритишмаган. Умуман олганда, шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Тажрибали жамоага қарши ўтказган учрашувимиз бизга том маънода маҳорат мактаби вазифасини ўтади. Насиб қилса, кейинги ўйинларда чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни қувонтирамиз, деган умиддамиз.

Шерали Бобоқулов(“Металлург–W” жамоаси бош мураббийи):
- Қаторасига тўртинчи марта ғалаба қозондик. Бундан хурсандмиз, албатта. Яширмайман, ютуқларимизда  ҳужумчимиз Людмила Карачикнинг ҳиссаси катта бўлаётир. Айнан, унинг фаоллиги муваффақиятимизга омил вазифасини ўтамоқда. Бошқа футболчиларимиз ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Мезбонлар хусусида фикр билдирадиган бўлсам, уларнинг ҳаракатлари ҳам менда ижобий таасссуротлар қолдирди. Фақат, менимча уларда тажриба бироз етишмаяпти. Балким, бу дебютантга хос камчиликдир. Ишончим комилки, келгусида хоразмлик қизлар олий лиганинг етакчи жамоаларидан бирига айланади. Бунга шубҳа йўқ.

5- тур. 28 май (пайшанба).
“Тўмарис”(Янгибозор) – “Металлург–W”(Олмалиқ) -  1:6 (0:2).
Янгибозор тумани ўйингоҳи. 831 томошабин.
Ҳакамлар: Ж. Қудратов (Самарқанд), Ж. Сарсенов (Нукус), Б. Қанназаров (Нукус), А. Алимов (Урганч).
Назоратчи: В.Бегларян (Тошкент).
ЎзАФА вакили: А. Файзиев.
Голлар: Н. Турсунов (88, пен.) – М. Икромова(10), Л. Карачик(33, 60, 64, 65, 77)

“Тўмарис”: Севара Абдусаламова, Гулёр Турсунбоева, Сабоҳат Эркинова, Райҳон Бекберганова, Дилноза Бектемирова, Гулнора Аъзамова,  Барчиной Эшмуродова(Моҳинур Қўзиева,89), Дилноза Ўтамова, Насиба Турсунова, Шаҳзода Эрматова(Саодат Қўлдошева,62, Мухлиса Қодирберганова,86), Гулмира Тожибоева.
“Металлург–W”: Алина Демьяненко(Гуландон Бойматова, 78), Насиба Ҳожиева, Ирода Турдалиева, Маҳфуза Турапова, Наргиза Абдурасулова(Юлдуз Набиева,73), Шодия Тошева, Моҳигул Икромова(Лутфинисо Ҳамидова,70), Людмила Карачик(Камола Бердиева,78), Холида Дадабоева(Албина Белялова, 71), Мавлуда Мунавварова, Нодира Мўйдинова.

Огоҳлантириш: Н. Ҳажиева(“Металлург” 88).

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика