Latest news

23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль  0 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  5 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади News

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Севинч" жамоалари етиб келишди.

Чемпионлик пойгасида ҳам жиддий рақобат қилаётган мазкур икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинга бўлган қизиқиш катта.

Режага кўра финал ўйини 25 ноябрь куни ўтказилиши керак эди. Тақвим бўйича 17-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар ўртасида CAFA кубоги бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ, айрим сабабларга кўра Бишкекдаги мусобақа кейинроққа қолди. Натижада октябрь ойининг юқорида келтириб ўтилган кунларида бўшлиқ юзага келди. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ўзаро келишиб, мана шу вақт оралиғида мамлакат кубогининг финал учрашувини ўтказишни лозим деб топди. Бу қарор шунингдек кубок финалининг ноябрь ойи сўнггига қолиб кетмаслигини ҳам таъминлаб беради. Ўз навбатида Тошкент ва Қарши жамоалари ҳам юқоридаги қарорни қўллаб-қувватлашди.

Шундан келиб чиқиб, 24 октябрь — пайшанба куни финал учрашуви Тошкентдаги "Тўқимачилик" стадионида ўтадиган бўлди. Беллашув соат 15:00да старт олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика