Latest news

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  0 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  38 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  7 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

"Аёл макри – қирқ туяга юк" News

"Аёл макри – қирқ туяга юк"

Мазкур мақолада яхши потенциалга эга бўла туриб, ажойиб фаолият бораётган чоғида нозик ҳилқат вакилалари билан танишиш ёки оила қуриши оқибатида фаолиятида пасайиш кузатилган бир нечта футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Алешандро Пато

«Милан» клуби 2007 йилда Бразилия диёридан 18 ёшли ҳужумчини олиб келади. Патога бўлажак жаҳон юлдузи сифатида қараларди. Истеъдодли ҳужумчи А cериядаги дастлабки мавсумидаёқ ўзини 9 марта кўрсатишга улгурди. Шундан сўнг, у Италияда ажойиб 3 мавсум ўтказди. Кутилмаганда орттириб олинган жароҳат унинг ўйинида пасайиш келтириб чиқарди ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бу пайтда Пато клуб хўжайини Силвио Берлусконининг арзанда қизи Барбара Берлускони билан учраша бошлаганди. Бу муҳаббат тарихи жамоа бош мураббийига ёқмас, у Пато футболчи сифатида таназзулга учраганини англаётганди. Бразилиялик футболчи дастлаб, мураббий билан, кейин бутун жамоа билан зиддиятларга бора бошлади. Кейинчалик, Пато Бразилияга қайтишни мантиқан тўғри деб билди. Жуфтлик ажрашишга қарор қилишганди. Футболчи ўша кундан бошлаб бир неча бор аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, барчаси бесамар кетди. Пато Хитой чемпионатидаги фаолиятини якунлагач, бугунги кунда Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.



Томас Мюллер

Ўтган йили «Бавария» клуби футболчисининг турмуш ўртоғи жамоа бош мураббийи Нико Ковачни танқид қилганди. Ўша пайтда Мюнхен клуби яхши натижалар қайд этолмаётганди. Навбатдаги очко йўқотилишидан кейин Ковач Мюллерни захирага олади. Шундан кейин, Томаснинг рафиқаси Лиза Мюллер Instagram’даги саҳифасида «Мураббий нима бўлаётганини тушуниши учун 70 дақиқа керак бўлади», деб пост қолдирганди. Клуб қизни мураббийдан узр сўрашга мажбур қилди. Бироқ, Томас ўша пайтдан бошлаб Ковач жамоаси тизимидаги асосий ўйинчи мақомини йўқотди.



Мауро Икарди

Футболчининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара реининг карьерасини бузишни 20 ёшидаёқ бошлаганди. Ванда олдинги эри Макси Лопесни (футболчи, Аргентина МТЖнинг собиқ аъзоси) 3 фарзанди билан қолдириб, Мауро билан янги севги тарихини ёзишга киришганди. Натижада, Мауро Аргентинада кўпчилик, жумладан, Мессининг ҳам нафратига дучор бўлиб ўзи учун терма жамоа эшикларини беркитиб қўйди. Аргентиналик футболчи 25 ёшига қадар икки марта Италия чемпионати тўпурари ва йил футболчиси, деб топилди. Шундан кейин, унинг фаолияти олдинга силжимади. У Европа грандлари эътиборини қозонган паллада асосий саҳнага Ванда Нара чиқиб келди. У «Интер»нинг яхшиланган янги шартномасини бекор қилишга уринди. Доимий равишда матбуотда қўпол чиқишлар қилди ва клубни айблади. Натижада, клуб футболчидан ҳам, унинг рафиқасидан ҳам безиди ва янги клуб қидираверишлари кераклигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Икарди ҳозир ижара асосида ПСЖ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.



Фаҳриддин Рўзиев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика