Latest news

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   3 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  33 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

"Айнтрахт" бош мураббийи: "Европа Суперкубогини Франкфуртга олиб кетмоқчимиз" News

"Айнтрахт" бош мураббийи: "Европа Суперкубогини Франкфуртга олиб кетмоқчимиз"

"Айнтрахт" бош мураббийи Оливер Гласнер "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

Учрашув 10 август оқшомида бўлиб ўтади.

"Ўзимизга ишониб ўйнашимиз керак, ҳимояда мустаҳкам, содиқлик ва катта иштиёқ билан. Биз "Реал"га катта муаммолар келтириб чиқара олишимизга ишонаман. Совринни Франкфуртга олиб кетишни истаймиз.

Бенземани ушлаб бўлмайди, унда яхши сифатлар бор. Ўйинни исталган вақтда жамоаси тарафига ўзгартириб юбориши мумкин. Винисиус, Вальверде, Родриго каби футболчиларга пасни ўтказмаслигимиз керак. Рақибга зич ўйнаб, камроқ имконият тақдим қилишимиз лозим.

Рақибдан қўрқмаймиз. Ҳаммада имконият доимо бўлган. Бу ўйинда ютиш учун майдонга тушамиз. Европанинг энг яхши жамоасини мағлуб этамизми, демак, бизда яхши сифатлар бор. Биз ажойиб жамоамиз", - деди Гласнер.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика