"Аякс"нинг 15 ёшли форварди "Боруссия"га ўтади News

"Аякс"нинг 15 ёшли форварди "Боруссия"га ўтади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Аякс" академияси тарбияланувчиси Юлиан Ройкхофф билан шартнома имзолайди.

"De Telegraaf" хабарига кўра, 15 ёшли ҳужумчи 25 январь куни немис жамоаси билан профессионал битим тузади. Шу куни Ройкхофф 16 ёшга тўлади. Томонлар ўртасидаги келишув 3 йилга мўлжалланади. "Аякс" футболчини тарбиялаган клуб сифатида маълум миқдорда маблағга эга бўлади.

Хабарингиз бор, Дортмунд клуби ёш иқтидорларган алоҳида эътибор қаратади. "Боруссия" таркибида ҳаракат қилаётган 16 ёшли Юссуфа Мукоко декабрь ойида қитъа миқёсидаги бир нечта рекордларни янгилаган эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика