Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади
		
		04 jul 2024 09:10
        News	
	 
				 
				Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади
Жамоалар мусобақа низоми асосида ўз таркибларини шакллантирмоқда. Режага кўра, 6 июль куни Ўзбекистонда барча клублар танаффусга чиқади ҳамда 7 июль санасидан эътиборан турнир старт олади.
5 июль куни соат 16:00 да "Бунёдкор" стадионида мусобақага қуръа ташлаб берилади. Турнир ўтган йили бўлгани каби "Бунёдкор" академияси футбол майдонларида ўтказилади.
Низомга кўра, қуръа олдидан жамоалар саватларга ажратилмайди. 10 та жамоа бир саватдан жой олади ҳамда бергер тизимида қуръа ўтказилади. Якунда унинг дастлабки уч тур ўйинлари қолдирилиб, қолганлари ўчириб юборилади. Яъни, мусобақанинг сўнгги — тўртинчи кунига қадар барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади ва шу асосда турнир жадвали шаклланади.
Тўртинчи куни турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар финал ўйини орқали мусобақа ғолибини аниқлаб беради. Худди шу тартибда 3, 5, 7 ва 9-ўринлар учун ҳам беллашувлар ўтказилади. Фестивал шаклида ўтадиган турнирда барча иштирокчи жамоа умумий ҳисобда 4 тадан учрашув ўтказиши таъминланади.
Қизиқ тарафи шундаки, дастлабки уч тур давомида асосий вақтда ғолиб чиққан жамоага 3 очко берилади. Ўйин дуранг билан якунига етса, пенальтилар серияси ўтказилади. Бунда ғолиб жамоа 2, мағлуб эса 1 очко эгасига айланади. Асосий вақтдаёқ мағлуб бўлган томон табиийки, очкосиз қолади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments