Latest news

06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  0 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  47 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  16 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  87 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2

Австралия U-20 термаси устози: "Бугун жамоам ажойиб ўйин намойиш этди" News

Австралия U-20 термаси устози: "Бугун жамоам ажойиб ўйин намойиш этди"

Австралия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Трэвор Морган Қатарга қарши (9:1) баҳсдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик. Йигитлар яхши ўйин намойиш этишди, уларга раҳмат айтаман. Биринчи вазифани бажардик, энди эса ярим финалга йўл олишимиз керак.

- Ўйинчиларингизнинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига баҳо бериб ўтсангиз. Аввалги баҳслар билан солиштирганда, футболчилар бугун анча кучлироқ эди...

- Биз ҳар бир ўйиндан сўнг ўйин сифатини яхшилаб бормоқдамиз ва шунга яраша ўйинимиз кучайиб бормоқда. Бугун йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди.

- Биринчи учрашувдаги мағлубиятдан сўнг футболчилар руҳияти тушиб кетган эди, сўнгги икки ўйинда эса улар ғалабага эришишди, руҳий томонлама ўсишга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи учрашувда яхши рақиб билан тўқнаш келдик. Улар эрта гол уриб олишди ва бизга жавоб қайтариш учун вақт етмади. Йигитларда биринчи учрашувда ҳам руҳий ҳолат ёмон эмас эди. Сўнгги икта учрашувда йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди ва ўз мақсадларига эришишди.

- Биринчи учрашувдаги ўйин ва бугунги учрашувни солиштирганда, ўйинчиларингиз қайси жиҳатлар бўйича кучайди?

- Йигитлар анча вақтдан буён ушбу мусобақага тайёрланиб келаётган эди. Биринчи учрашув биз учун омадли бўлмади, лекин гуруҳ босқичида вазиятни ўнглаб олдик ва гурухдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Йигитлар ўша-ўша, фақатгина биринчи ўйинда кутган натижамизга эриша олмаган эдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика