Latest news

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  3 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  17 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

Австралия термаси ҳимоячиси Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топишга ваъда берди! News

Австралия термаси ҳимоячиси Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топишга ваъда берди!

Осиё кубоги учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Кэмерон Бургесс Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин берган интервьюсида жамоа учинчи турда ҳам ғалаба қозониш йўлларини топа олишига амин эканлигини айтди.

"Осиё кубогига ҳар бир ўйинда ғолиб бўлиш учун келганмиз. Бирорта ўйинда осон бўлмаслиги аниқ. Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш йўлини албатта топамиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш жамоага ишонч бағишлайди.

Рақибнинг кучли жиҳатларига эътибор қаратишимиз керак. Ўзбекистон ҳам гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга интилади. Шундай экан, ўйин қизиқ бўлиши аниқ. 

Ўзбекистонга қарши осон бўлмайди, чунки бу турнирда барча ўзининг бор кучини ишга солмоқда. Дастлабки, икки турда жуда ҳам жуда қийин бўлди. Бу эса ҳар доим ҳам тўртта ёки бешта гол ура олмаслигимизни англатади, аммо ғалаба қозониш биринчи ўринда бўлади. Менимча, охирги иккита ўйинда шу нарсани кўрдик. 

Сурия ва Ҳиндистонга қарши ўйинда биз хотиржамлик билан ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бу жамоада эканимдан мамнунман", -дейди Кэмерон Бургесс.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган муҳим учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. Бу ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳда биринчи ўринни тақдим этади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика