Latest news

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  1 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Австралия терма жамоаси собиқ футболчининг вафоти муносабати билан қора боғич билан майдонга тушди News

Австралия терма жамоаси собиқ футболчининг вафоти муносабати билан қора боғич билан майдонга тушди

Австралия термасининг собиқ ҳимоячиси Стивен Лэйбатт ўлик ҳолда топилди.

Унинг жасади Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги пляждан топилди, деб хабар бермоқда "The Guardian". Шу муносабат билан "кенгурулар" футболчилари ва мураббийлари қора боғич таққан ҳолда майдонга тушишди.



46 ёшли эркакни охирги марта жума куни кечқурун кўришган, у бедарак йўқолган деб эълон қилинган ва фавқулодда хизматлар қидирув ишларини бошлаганди. Полиция унинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар шубҳали деб ҳисобланмаслигини айтди.

"Биз Стивенни нафақат майдондаги ютуқлари, балки характери ва атрофдагиларга ижобий таъсири орқали яхши эслаймиз. У Австралия терма жамоасининг бир қисми сифатида абадий эсда қолади. Биз уни соғинамиз. Унинг оиласи ва дўстлари билан руҳан биргамиз", – деди Австралия Футбол Федерацияси бош директори Жеймс Жонсон.

Лэйбатт Европада Нидерландиянинг "Фейеноорд" ва "Розендал", Норвегиянинг "Люн", Бельгиянинг "Мускрон" ва "Гент" жамоаларида ўйнаган. Австралия терма жамоаси сафида 18 та ўйинда қатнашган.

Лэйбатт  фаолиятини тугатганидан сўнг Сиднейдаги Винсент касалхонасининг реабилитация бўлимида ишлаётганди. У буйрагини диализга боғланиб қолган беморга топширган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика