Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

Анвар Раҳимов: "Футбол ҳамма жойда бир хил, фақат мақсадлар ҳар хил бўлади" News

Анвар Раҳимов: "Футбол ҳамма жойда бир хил, фақат мақсадлар ҳар хил бўлади"

Ўзбекистон биринчи лигаси 34-тур учрашувларида Қувасойнинг "Цементчи" клуби ўз уйида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Цементчи" клуби футболчиси Анвар Раҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажариб бўлган бўлсак ҳам "Сурхон" жамоасига қарши учрашув биз учун қийин бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам ўз уйимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди ва ғалабани қўлга киритдик. Жамоада ички мухит анча яхши, футболчилар бир-бири билан иноқ. 

Футбол ҳамма жойда бир хил фақат мақсадлар ҳар хил бўлади. "Оқ-тепа"да ҳам мақсад олий лига эди, фақат у ерда бироз омад етишмади. "Оқ-тепа"да эришмаган орзуимга "Цементчи"да эришдим. Энди навбат олий лигада исботлашимиз қолди. Олий лигада олдимизга катта вазифа қўямиз", - дейди "Цементчи" футболчиси Анвар Раҳимов



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика