Latest news

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  1 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Авазхон Маматхўжаев: "Қўқон-1912" водий дербисида ижобий натижа қайд этмоқчи" News

Авазхон Маматхўжаев: "Қўқон-1912" водий дербисида ижобий натижа қайд этмоқчи"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Авазхон Маматхўжаев билан суҳбатлашдик.

Ўйин хусусида

- Бугун мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилмоқчи эдик. АГМКга қарши ўйин жорий мавсумдаги уйдаги сўнгги беллашувимиз эди. Бироқ ўйин жуда шиддатли кечди. Биз кутилмаганда гол қўйиб юбордик. Ютқазаётганимиздан келиб чиқиб, ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Якунда эса ўзимизга керакли бўлган голни уриб, мағлубиятдан қутулиб қолдик. 

АГМК борасида

-  Хабарингиз бор, АГМК таркиби жиҳатидан Cуперлигадаги энг кучли жамоалардан бири. Бежиз совринли ўринлар учун курашмаётганини исботлаб келмоқда. Ютқазиб ҳам қўйишимиз мумкин эди. Рақибга муносиб ўйнадик дея оламан. 

Йўл қўйилган хато тўғрисида

- Бош мураббийимиз ўйин бошида хато қилмаслигимизни айтганди. Биз эса кутилмаганда гол қўйиб юборганимиз сабабали режаларимиз бироз ўзгариб кетди. Бу эса қолган вақт давомида ишимизни қийинлаштирди. 

Охирги тур ҳақида

- Сўнгги турда бизни водий дербиси кутмоқда. Бу ўйинни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Наманганда ажойиб атмосфера хукмронлик қилади. Қолаверса, мухлислар тўла майдонда тўп тепиш бошқача. Биз ушбу ўйинда ижобий натижа қайд этмоқчимиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика