Авазбек Ўлмасалиев: "Натижа ўйинга мос бўлмади"
31 jul 2021 22:12
News
Авазбек Ўлмасалиев: "Натижа ўйинга мос бўлмади"
Тенгма-тенг курашлар остида кечган баҳсда "қалдирғочлар" кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсдан сўнг жамоа футболчиси Авазбек Ўлмасалиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзингиз кўрдингиз ўйин ҳақиқий дерби номига яраша юқори темпда ўтди. Баҳс қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди, дея оламан. Афсуски якунда мағлубиятга учрадик. Аслида натижа ўйинга мос бўлгани йўқ. Бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Лекин фойдалана олганимиз йўқ. Рақибда ҳам хавфли вазиятлар кўп бўлди. Камида дурангга эришишимиз мумкин эди. Иброҳим Томива гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бормиди ёки йўқ буни ҳакамлар ҳал қилади. Бизни вазифамиз майдонга чиқиб футбол ўйнаш ва ғалаба қозониш. Ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилмаган маъқул",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments