Latest news

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  4 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Avant, France! News

Avant, France!

Бугун Европанинг кучли бешлик чемпионатлари ичида биринчи бўлиб Франция лигасида мавсумга старт берилади.
Илк учрашувни чемпион “Пари-Сен Жермен” сафарда “Реймс”га қарши ўтказади.

Ҳамон барчани катта суммадаги трансферлар билан ҳайратлантираётган парижликлар учун бу мавсумда Чемпионлар лигасида яхши иштирок этиш асосий мақсад саналади.

Чемпионатда уларга муносиб рақиб йўқлиги ойдек равшан. “Монако” ҳам ҳали ПСЖга рақобат қиладиган даражада кучли эмас. Қолаверса, монаколиклар таркибни унчалик кучайтиришмади. Аксинча, Хамес Родригесни “Реал”га сотиб юборишди.

“Лилль”, “Лион” ва “Марсель” эса ҳозирча чемпионлик учун курашадиган аҳволда эмас. Таркиб борасида ҳам фақат Лоран Блан жамоасида муаммо деярли кўзга ташланмаяпти.

Францияда ўртамиёна ва аутсайдер клублар асосан янги юлдузларни тарбиялаш билан машғул. Ўтган мавсумда бир қатор футболчилар кашф этилди. Бу нарсани клублар яна давом эттиришларига шубҳа йўқ.

Хуллас, Франция чемпионатини биргаликда кузатиб борамиз. Чунки, бу ерда ҳеч кимга танилмаган юлдузлар ўзларини кўрсатиш учун бор маҳоратларини ишга солишади. Улар ўзларини ПСЖдаги супер футболчилар қаршисида синаб кўришади. Демак, “Реймс” – ПСЖ учрашувини ўтказиб юборманг

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика