Latest news

00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  1 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  5 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11

"australiascout.com": Ўзбекистон терма жамоасининг тактик схемаси News

"australiascout.com": Ўзбекистон терма жамоасининг тактик схемаси

Австралия футбол сайтларидан бири "australiascout.com" Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола чоп этди.
Қуйида ушбу тактик превьюнинг таржимасини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатларида муваффақиятли иштироки билан из қолдирган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши мумкин. Бош мураббий Миржалол Қосимов яхши жамоани шакллантира олди. Умуман олганда, Ўзбекистон мусобақада "қора тулпор"дек гап, улардан нима кутишни олдиндан айтиш қийин. Лекин гуруҳдан чиқа олади деса бўлади.

Катта эҳтимол билан Қосимов 4-2-3-1 схемасидан фойдаланади. Аслини олганда, турнирда энг кўп фойдаланадиган тактик схема ҳам айнан 4-2-3-1 бўлса ажаб эмас. Ўзбекистон термаси ҳозир яхши ҳолатда, улар тўп билан олдинга ҳаракат қилишни маъқул кўришади. Шунингдек, жамоа тўпсиз ҳам кўп меҳнат қилади.

Ҳимоячилардан Шавкат Муллажонов билан Анзур Исмоилов жисмоний жиҳатдан кучли ўйинчилар, улар рақибни "ёпиб" қўя олишади. Россия чемпионатида ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов мусобақанинг энг яхшилари қаторидан жой олиши мумкин. Ўнг қанотда эса Осиё ўйинларида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилади.

Ярим ҳимояда тажрибали Темур Кападзе бор, у кўпроқ орқароқда ҳаракат қилади, унинг ёнида яна бир яхши таянч футболчиси Азиз Ҳайдаров ўйнайди. Бу икки футболчи қаторига Одил Аҳмедов ҳам қўшилса, қарабсизки майдон марказида ўзига хос учбурчак юзага келади. Одил Аҳмедовни кўпчилик бундан тўрт йил аввалги мусобақа орқали билиб олган. У тўп билан олдинга жуда яхши ва тез ҳаракат қилади. Қолаверса, узоқдан зарба беришни ёқтиради. Қатарга қарши илк ўйинда унинг голини бир эслаб кўринг-а.  

Одил Аҳмедов шубҳасиз терма жамоанинг "олтин тожи" ҳисобланади. У нафақат марказдан, балки қанотлардан ҳам хавф туғдириши мумкин. Унинг Янги Зеландия дарвозасига киритган иккала голи ҳам чиройли чиққанди. Агар Аҳмедов орқароқда тўп тепса, унда 10-рақамли футболчи вазифасини Сервер Жепаров бажаради. Кучли рақибларга қарши беллашувларда Қосимов ҳимоя чизиғининг олд қисмида икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнашни хуш кўради. Бунда Жепаров чап қанотдан кўра марказга яқинроқ жойдан ўрин олади. Натижада Виталий Денисовда ҳужумга кўпроқ қўшилиш варианти юзага келади. Жепаров миллий терма сафида 100дан ошиқ ўйинда майдонга тушган, икки бор (2008, 2011) "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилган. Терма жамоа таркибида 23та голи билан тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринда боряпти, унинг айниқса янгича соч турмаги журналистлар эътиборини тортиши мумкин.

Ҳужумда ким ўйнайди? Бу эса катта сўроқ. Терма жамоанинг энг асосий ҳужумчиси Максим Шацких кетганидан бери Ўзбекистон ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келяпти. Клуби сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган Игорь Сергеевнинг аллақачон ўзини кўрсатадиган пайт келди. Кўриниб турибдики, Аҳмедов орқароқда ўйнаган баҳсларда Ўзбекистон гол уришга қийналяпти. Бунда қанот ярим ҳимоячилари асосий планга чиқиб қолишмоқда, лекин улар доим ҳам бир текис ҳаракат қила олишмаяпти. Аммо марказдан ҳужум қилганда Ўзбекистон жуда хавфли жамоага айланади.

Ўзбекистон терма жамоаси бор имкониятини ишга солса, Осиё Кубогида ярим финалгача бора олади. Аммо улар учун бу мусобақада иштирок этишдан асосий мақсад Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бориш учун ҳозирданоқ пойдевор қўйиш ҳисобланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика