Latest news

08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18

“Атлетико” хужумчиси Касильясни терма жамоага қайтишини хоҳламоқда News

“Атлетико” хужумчиси Касильясни терма жамоага қайтишини хоҳламоқда

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Порту” посбони Икер Касильяснинг жамоаси билан шартномани узайтирганлиги ҳақида ўз муносабатини билдириб, уни яна терма жамоада кўриш хоҳлашини айтди.

“Мен Касильяснинг термага қайтишини хоҳлардим. У ҳақиқий афсона. Шартномани узайтирганидан жуда ҳам хурсандман. Икер “Порту”нинг барча ўйинларида ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Хоҳ у чемпионат учрашуви бўлсин, хоҳ у ЧЛ баҳси бўлсин.”, - дейди Мората.

Касильяс терма жамоадаги фаолиятини 2016-йилда якунлаган бўлиб, у Испания термаси тарихида энг кўп учрашувда майдонга тушган (167та) ва ғалаба қозонган (122та) футболчи ҳамда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган (102та) дарвозабон ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик 37 ёшли посбон 2015-йилда “қироллик клуби”дан Португалия жамоасига келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди ва клуб у билан яна бир йиллик келишувга эришди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика