"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр
25 dec 2025 16:54
News
"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр
Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, "Атлетико" жамоа ҳужумчиси Александр Сёрлотни сотиш вариантини кўриб чиқмоқчи.
Манбага кўра, агар клубга муносиб таклиф тушса, мадридликлар уни кўриб чиқишга тайёр. "Атлетико" 30 ёшли футболчи учун 35-40 млн евро талаб қилмоқда.
Сёрлот мадридликлар сафида 2024 йилнинг ёзидан бери тўп тепиб келади. Норвегиялик ҳужумчи 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 22 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 20 млн евро деб баҳоламоқда.
Link :
Source : Gazeta Express
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments