"Атлетико" Моратани ўзида сақлаб қолмоқчи
04 apr 2023 14:37
News
"Атлетико" Моратани ўзида сақлаб қолмоқчи
Мадрид клуби ҳужумчи Альваро Моратани "Метрополитано"да олиб қолишни ният қилган.
30 ёшли футболчи ушбу мавсумда пойтахт клуби раҳбариятини ўзининг майдонда кўрсатган яхши ўйини ва машғулотлардаги ҳолати билан мамнун қилди.
Ҳеч қандай келишувда унинг маоши орттирилиши кўзда тутилмаган. Бунинг ўрнига испан клуби 2024 йилнинг ёзида якун топадиган амалдаги шартномаси шартлари асосида уни узайтириш ҳақида ўйламоқда.
Мората ушбу мавсум жами 36 та ўйинда ҳаракатланди ва ўз ҳисобига 12 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.
Link :
Source : Relevo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments