Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

"Атлетико" бош директори "Реал"ни ҳакамларга таъсир кўрсатишда айбламоқда News

"Атлетико" бош директори "Реал"ни ҳакамларга таъсир кўрсатишда айбламоқда

"Атлетико" клуби бош директори Мигель Анхель Хиль Марин "Реал"ни Испания кубоги доирасидаги ўзаро ўйинда ҳакамларга таъсир кўрсатганликда айблади.

"Мен ҳакамларни жуда ҳурмат қиламан ва ишонаманки уларнинг ниятлари яхши. Аммо бошқа томондан бўлаётган ишларни кузатаётганлар шуни кўришлари мумкинки, сўнгги ўн йиллик давомида деярли бир ҳил вазият содир бўлмоқда. Афсуски, энди бундан хеч ким ҳайрон қолмаяпти, бу янгилик бўлмай қолди. Шунчаки, бўлган ишларни эслаш кифоя. 

"Реал" - атрофида кучлилар тўпланган клуб. Бу клуб атрофида доимо турли манфаатлар туради. Улар қарор қабул қиладиган инсонларга босим қилишади. Қарор қабул қилувчилар агар "Реал"га хато қилиб зарар етказиб қўйишса, уларни нима кутаётганлигини билишади. 

Тизим шундайки, "Атлетико"нинг ёлғиз ўзи буни ўзгартира олмайди. Биз ўз йўналишимизни кучайтиришимиз учун рақобат қилишимиз, курашишимиз, ишлашда давом этишимиз керак. Стадион ва клуб либосининг ранглари қарор қабул қилишда аҳамиятга эга бўлмаслиги лозим. 

Футболчиларимиз "Реал"га қарши ўйинда бундай босимдан зарар кўришди. 

Себальоснинг иккинчи сариқ карточкаси аниқ эди, баҳслашадиган вазият эмасди. "Реал" ўз уйида, "Сантьяго Бернабеу"да, Испания кубоги ярим финалига чиқиш учун ўйнаяпти. Уларни 10 киши қилиб қўйиш - жиддий иш", - деди Мигель Марина. 

Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги чорак финал доирасидаги ўйинда "Атлетико" "Реал"га 1:3 ҳисобида ютқазди. 

Ҳисобида битта сариқ карточка бўлган "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос 71-дақиқада ўз жарима майдони атрофида ўйин қоидасини бузди. Ҳакам Сесар Сото Градо футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатмади. Қўшимча вақтда эса "Атлетико" ҳимоячиси Стефен Савичга бир неча дақиқа ичида иккита сариқ карточка бериб, майдондан четлатди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика