“Аталанта” устози: “Миранчук “Аякс” билан баҳсга тўлиқ тайёр”
26 oct 2020 20:35
News
“Аталанта” устози: “Миранчук “Аякс” билан баҳсга тўлиқ тайёр”
Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида 27 октябрь куни “Аякс”га қарши ўтадиган баҳс олдидан бергамоликлар устози Жан Пьеро Гасперини ўз фикрлари билан бўлишди.
“Аякс” билан ўйин қийин бўлади, бунга аминман. Тактик жиҳатдан жамоалар ҳар хил. “Аякс” мен учун тактика масаласида асосий йўналиш бўлиб келган. Улар менга жуда маъқул келадиган эффектив ғоялардан фойдаланади. Амстердам жамоаси мен учун доимо намуна бўлиб келган. “Аякс” – тажриба қилишдан қўрқмайдиган ажойиб жамоа, аммо Чемпионлар Лигасида барчаси бошқача. Рақиб учун вазифани мураккаблаштирамиз деган умиддаман. Куч жиҳатдан мувозанатни тенглаштироламиз деб ўйлайман.
Миранчукка келсак, у жароҳатидан тўлиқ тикланган ва Данияда ("Митьюлланд" қарши) ҳам ўйнаганди. Бу эса унинг амстердамликларга қаршу учрашувга тайёрлигидан далолат беради”, дейди Гасперини.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments