Latest news

14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  0 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   8 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  41 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   34 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  46 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4

"Аталанта" етакчисининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида суҳбат News

"Аталанта" етакчисининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида суҳбат

Папу Гомесни январда "Ал Ҳилол"га чақиришган эди.

А Серияга бўлган муҳаббати ҳақида: "Мен Украинадан Аргентинага қайтдим. Ҳа деганда ўзимга жамоа топа олмадим. Италияга боришни жуда хоҳлардим, лекин менда ЕС паспорти йўқ эди. Нега айнан Италия? "Катанья"га ўтгунимга қадар у ерда яшаш ҳақида қарор қабул қилгандим. "Сан Лоренсо"да ўйнаб юрган вақтларим Кили Гонсалес билан бирга турардик ва у доимо А Серия ҳақида гапириб берарди. Якшанба эрталаб эса биз ўйинларни томоша қилардик. Бу Креспо ва Занетти, Верон ва Самуэлнинг чемпионати эди. Шунинг учун 2014 йил мен нима қилиб бўлса ҳам қайтишни истагандим. Олдимда иккита вариант бор эди: "Верона" ва "Аталанта". Агентим "Аталанта"нинг кўплаб футболчилари билан ишларди: Денис, Моралес, Кармона. Мен улар билан суҳбатлашдим ва қарор қабул қилдим. Бир хонада Бонавентура "Милан" билан шартномага имзо чекаётганди, қўшни хонада эса – мен "Аталанта" билан келишувни расмийлаштираётгандим".

Бергамо ҳақида: "Бу ердадаги ресторанларда ҳеч қачон Катаньядаги каби: "Сенга текин" дейишмайди. Мевалар сотувчиси жамоамга Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам беришимни тилади ва орқасидан мендан 72 еврони тўлаб қўйишимни талаб қилди. Лекин бу ерда шаҳар бўйлаб ҳотиржам сайр қилишингиз мумкин, ҳеч ким ҳалақит қилмайди. Бергамоликлар шахсий ҳаётингизни ҳурмат қилади".

Чемпионлар Лигаси ҳақида: "Наполи" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, бу чиндан амалга ошиши мумкинлигига ишона бошладик. Кийиниш хонасида қандай бақир-чақир қилганимизни тасаввур ҳам қила олмайсиз. Ярим йил олдин Европа Лигаси  саралашида "Копенгаген"га мағлуб бўлганимиздаги аҳволимизни кўрсангиз эди... Бир-биримизга "Энди буёғига нима учун курашамиз?" деб хайрон қарардик. Ўшанда ҳеч ким "Еврокубоклар учун" демаганди".

10 млн евролик шартнома ҳақида: "Январь ойида мени "Ал-Ҳилол" жамоасига чақиришганди, йилига 10 миллион евро маош ваъда қилишди. Шунда мен раҳбариятга савол билан юзландим — сизлар чиндан ҳам мени клуб тимсоли деб биласизларми? Жавоб мени қониқтирди. Адашмаганимни қачон тушуниб етдим, биласизми? Аёлим билан суратларимизни томоша қилаётгандик. Бергамога келганимизнинг дастлабки йилида, эски стадион олдида тушилган суратимизни кўриб қолдик. Кейин ўша ерга бордик ва аренанинг таъмирлаш ишлари қай йўсинда кетаётганини кузатдик. Мен топ-клубни топа олдим. Бу "Аталанта".

Эмблемаларга тақдим этиладиган "ўпич" ҳақида: "Ёшларга бундай қилмасликни, клуб уларнинг болаликдаги орзуси ёки "уйи" эканлигини айтмасликни таъкидлайман. Келажакда нима бўлишини билиб бўлмайди. Борди-ю сен мураббий билан ёки клуб президенти билан урушиб қолсанг-чи? Доимо шу футболкада майдонга тушишга ваъда бера олмайман, шу сабабли ҳам клуб эмблемасини ўпмайман".

Гасперини ҳақида: "У доим ҳайрон қолдиради. Мен ҳужумда ўйнадим ва 16 та гол урдим. Кристанте ярим ҳимоя ўйнаб - 9та. Кейин мен трекваристага айландим…"

Ўйин услубини ўзгартириш ҳақида: "Кўп югуриш – умуман муаммо эмас. Қийини — дриблингдан воз кечиш. Сабаби мен бунга ўрганиб қолганман. Ҳозир менга буни ҳеч ким тақиқламаяпти, лекин уни қаерда ишлатиш ўринли бўлишини тушунган ҳолда қўллаш зарур".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика