Latest news

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  18 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

"Аталанта" ажойиб мавсум ўтказди ва ЕЧЛга ҳақли News

"Аталанта" ажойиб мавсум ўтказди ва ЕЧЛга ҳақли

Гасперини катта ишни амалга оширди. Клуб етакчилари эса ажойиб статистик кўрсаткичларни қайд этишди.

"Аталанта" қаторасига учинчи марта Еврокубокларда иштирок этади. Бундан ташқари, сўнгги турда жамоа ўз майдонида "Сассуоло"ни мағлуб этса кифоя, ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қатнашади. 

Гасперини ажойиб жамоа ташил қила олди

"Аталанта" – таркиб борасида А Сериянинг энг кучли клубларидан бири ҳам эмас. Лекин жамоа кўрсатаётган ўйинни инобатга олсак Гасперини шогирдлари кўплаб топ жамоаларни ортда қолдира олади. Мисол учун, "Интер" ёки "Милан": ушбу жамоалар мавсум давомида ишлари юришмаган вақтлар етарлича бўлди ва ўйин ўхшамаган, режа иш бермаган паллада ўйланган тактикадан воз кечиб, тушунарсиз импровизациялар намойиш қила бошлашди. "WhoSored"нинг декабрь ойидаги маълумотларига кўра, "Интер" ўйинларининг 63%ида агарда биринчи голни ўтказиб юборса, албатта иккинчисини ҳам қўйиб юборган.

"Аталанта"да бундай муаммо йўқ. Гасперини шу қадар тартибли жамоа шакллантирдики, ҳудди, доимо барчаси жамоа режасига асосан бўладигандек туюлади баъзан. Энг янги мисоллардан бири – Кубок финалида "Лацио"га қарши учрашув. Бир ярим тайм давомида Симоне Индзаги рақиб дарвозасига йўл топа олмай қийналди. Ўша учрашувда "Аталанта" Милинкович-Савичнинг стандарт вазиятидан сўнг урилган голидан кейингина "очилиб" кетди. Қолган қисқа вақт ичида гол урмаса бўлмасди. Шу сабаб юзага келган бўш зоналардан "Лацио" усталик билан фойдаланди ва ўйин 2:0 ҳисобида якунланди. Агар биринчи голни "Аталанта" уриб олганда, шу каби ҳолатга рақиб тушиши турган гап эди.

Гасперини – универсаллиги билан кўпчиликни лол қолдирмоқда. Унинг механизмида бир нечта футболчи бир вақтнинг ўзида қатор функцияларни бажаради. Мисол учун, Тимоти Кастань – у анча олдин оддий қанот ҳимоячиси тушунчасидан узоқлашиб бўлган. Кастань ҳужумларга фаол қўшилади, кўпинча ҳимоя ва ярим ҳимояни боғловчи вазифасини бажаради ҳамда зарур паллада марказда Де Ронни зонасини ёпиб кетади.

Яна бир универсал – Алехандро Гомес. "Аталанта"га келганидан буён ушбу футболчи олти хил нуқтада ҳаракат қилди: марказий ярим ҳимоя, ҳужумкор ярим ҳимоячи, ярим ҳимоянинг икки қаноти, ҳужум чизиғи. Ҳозир Гасперини ундан ҳужумчи ортида фойдаланмоқда – бу вазиятда Гомес жамоа ҳужумларини бошқариши имкони кўпаяди. Гомес деярли якунига етган мавсумда ассистентлар орасида кучли тўртликда (10 та голли пас).

Гасперини ўзи хоҳлагандек баҳсни кўриш учун футболчи ўйинини "синдирмайди". Аксинча, мураббий ўйинчининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқади ҳамда уни жамоа манфаати йўлидаги фойдаси ҳақида бош қотиради. "Футболчи ҳақида кўпроқ маълумотни билиш, қўлидан келадиган ишни талаб қилиб, омадли ҳаракатлари учун уни мунтазам мақтаб туриш зарур. Жамоада ҳар бир роль муҳим. Шу сабабли, футболчи жамоа ўйинининг умумий кўриниши бевосита унинг "ролига" боғлиқ эканини ҳис қилиши зарур. Яна бир жиҳат, футболчи бажараётган ишидан қониқиш ҳосил қилиши керак. Идеал ҳужумчи фақатгина ўз голларига хурсанд бўлмайди, балки жамоа манфаати йўлида бажарган ишидан ҳам қониқиш ҳосил қилади. Ана шунда ажойиб механизм юзага келади. Майдонда бор йўғи 11 футболчи ҳаракат қилади, ҳар бирининг роли муҳим – уларни жамоа бўлиб, бир бутун бўлишга ўргатиш керак. Барчаси шу нарсадан бошланади", – дея ўз услуби ҳақида айтиб берганди Гасперини.

Гасперинининг яна бир ўзига хос томони – у камдан-кам вазиятда ўйиндаги режаларини ўзгартиради. Бир томондан, рақиб янги усулда, кутилмаган юришларни амалга оширганда - бу ёмон жиҳат. Бошқа томондан эса Гасперини одатда (айниқса кучли рақибларга қарши баҳсларда) ўз футболини ўтказишга урунади. Аксарият ҳолларда бу иш яхши натижа бермоқда. "Аталанта"нинг 14та (майдондаги ўйинчилар) мавсумда 1500 дақиқадан кўпроқ ҳаракат қилишди. Бу яна бир бор Гасперини жамоани ҳа деб ўзгартиришни ёқтирмаслигини исботлайди. Турнир жадвалидаги қўшниларда "Ювентус"да (12 футболчи), "Наполи"да (11), "Интер"да (10). Бундан кўриниб турибдики, уларнинг мураббийлари таркибда кескинроқ, кўпроқ ўзгаришларга қўл уради. Ким билади дейсиз, балки бунга захира узунлигининг ҳам алоқаси бордир. 

"Аталанта"да яна бир муҳим жиҳат мавжуд – оилавий атмосфера. Бу ҳақида интервьюларида Алехандро Гомес, Йосип Иличич ҳам айтиб ўтган. Футболчилар кўп вақтини бирга ўтказади: машғулотлардан кейин бирга тушлик қилишади, театр ва Бергамодаги тақдимотларга боришади. Ёрқин мисол, яқинда футболчилар клуб президенти ва раҳбарлари билан кечки овқатга йиғилишди ва тушликдан кейин ҳам бир соатдан ошиқроқ вақт давомида мухлисларга дастхат улашиб, улар билан селфига тушишди.

Бу мавсум "Аталанта"нинг барча етакчилари ўзини кўрсатди

Уларнинг деярли барчаси мунтазам равишда ОАВ эътибори ва эътирофида бўлди:

• Дуван Сапата, "Аталанта"нинг энг яхши тўпурари (22 гол) ва "гол+пас" тизими бўйича ҳам энг яхши кўрсаткич соҳиби (29 очко). Ҳа, яна бир маълумот. "Аталанта" тарихида бир мавсумда Сапатадан кўра кўпроқ гол урган ягона футболчи бор – Филиппо Индзаги. 1996/97-йилги мавсумда Пиппо 24 та гол уришга муваффақ бўлган. Дуван ҳали яна бир ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Яна бир қизиқ факт: ўзининг аввалги клублари ("Наполи", "Удинезе" ва "Сампдория")да Сапатанинг ишлари унчалик юришмаган. "Аталанта"да эса 28 ёшида ўзини қайта кашф қилди десак, муболаға бўлмайди.

• Йосип Иличич: 12 гол ва 7 голли узатма – "гол+пас" тизимида иккинчи ўрин соҳиби.


• Алехандро Гомес – жамоанинг энг яхши ассистенти (10 та голли узатма). Бундан ташқари, айнан Гомес топ-5 вакиллари орасида биринчи бўлиб 100 ва ундан ортиқ сўнгги пас берган футболчи бўлди (тўпни Гомесдан қабул қилиб олган шериги вазият қулайлигидан албатта дарвозага зарба берган). Ўзининг бугунги "Аталанта"даги роли ҳақида Алехандро шундай деган: "Кўпчилик менсиз "Аталанта"га қийин бўлади деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Жароҳат ёки дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ўйинларим етарлича топилади. Жамоа ўша ўйинларда ҳам ажойиб футбол намойиш қилган. Мен жамоанинг ўйини биргина Алехандро Гомес атрофида қурилган деб ҳисобламайман. Аксинча, "Аталанта" – мен учун идеал клуб, бошқа исталган жамоада мен бундай ўйнай олмаган бўлардим".

"Аталанта" етакчи клубларга қарши зўр ўйнади

"Топ"ларга қарши чемпионат доирасидаги 12 учрашувда ("Ювентус", "Наполи", "Интер", "Милан", "Рома" ва "Лацио") "Аталанта" 16 очкони қўлга киритди. "Лацио" устидан қозонилган икки ғалаба, "Юве" ва "Рома"га қарши ўйинлардаги дуранглар, "Интер" ҳамда "Наполи" билан беллашувдаги ғалабалар. Гасперини, ўртамиёна клублар билан учрашувларда қаердадир очко йўқотган бўлиши мумкин, лекин кучли рақибларга қарши жамоани тайёрлай олди. Айнан шу жиҳат туфайли жамоа ЕЧЛ йўлланмаси учун курашда яхши имкониятларга эга бўлиб келмоқда.

Май ойи бошида Гасперини шундай деганди: "Мен Чемпионлар Лигасига чиқмоқчиман. Бу менинг орзум". Бунинг учун "Аталанта"га ишончли ўйин кўрсата олмаётган "Сассуоло"ни мағлуб этиш кифоя қилади. "Милан" ёки "Интер" ўйини қандай якунланганининг эса умуман аҳамияти қолмайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика