"Астон Вилла" таянч ярим ҳимоячиси "Арсенал" эътиборида
15 apr 2022 19:28
News
"Астон Вилла" таянч ярим ҳимоячиси "Арсенал" эътиборида
Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида "Астон Вилла" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дуглас Луисни сотиб олмоқчи.
23 ёшли футболчининг "Астон Вилла" билан келишуви 2023 йилнинг июнига қадар амал қилади. Transfermarkt интернет-порталига кўра, бразилияликнинг трансфер нархи 35 млн еврони ташкил қилади.
Дуглас Луис жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 27 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, у 6 марта сариқ карточка олган.
Link :
Source : Football Insider
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments