Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  432 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Астон Вилла" етакчиси йиртиқ бутсаларда майдонга тушди ва унинг жамоаси АПЛга чиқди News

"Астон Вилла" етакчиси йиртиқ бутсаларда майдонга тушди ва унинг жамоаси АПЛга чиқди

"Астон Вилла" "Дерби Каунти"ни мағлуб этиб, уч йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди.

Жамоанинг асосий юлдузи - Жек Грилиш ҳал қилувчи баҳсда гол урмади, аммо омадли бутсаларида ўйнади ва унинг фикрича, бу оёқ кийим жамоага ғалаба келтирган. У бутсаларни март ойидан бери кийади.

Бу Nike Phantom III. Грилиш "Дерби"га қарши меҳмондаги баҳсда (4:0) жароҳат олганидан сўнг шу бутсаларни кияди ва ҳозиргача алмаштиргани йўқ. "Астон Вилла" мавсумни жуда ажойиб якунлади: 12та ғалаба (10таси серияли), битта дуранг ва иккита мағлубият.

"Лидс" билан дурангдан сўнг Грилиш бутсаларини мавсум охиригача алмаштирмасликка қарор қилди: Натижа: "Вилла" АПЛга чиқди.

"Жароҳатдан қайтдим ва бу бутсаларда жуда яхши ҳаракат қилдим. Гол урдим, пас бердим, буларнинг ҳаммасига омадли бутсаларим сабабчи деб ўйлайман. Уларда мавсумнинг ҳал қилувчи учрашувини ўтказдим.

Баҳс қийин ўтди. АПЛга чиқиш мен учун кўп нарсани англатади. Бу клуб қаерда ўйнаши кераклигини биламиз.

"Астон Вилла" Премьер-лигани тарк этганидан сўнг, жамоада қолдим ва энди лигага қайтдик. Болалигим жамоасини АПЛга олиб чиқдим" - дейди Грилиш.


Жекнинг кумири - Жорж Бест


Грилишнинг фаолияти жуда қизиқ. У 15 ёшида Sky Sports канали орқали Жорж Бестга аталган ҳужжатли фильмни кўриб қолади. Жек майдонда ва унинг ташқарисида кўпчилик тарихдаги энг буюк футболчи деб ҳисоблайдиган ва "бешинчи битл" лақабини олган шимолий ирландияликка тақлид қила бошлади.

23 ёшли футболчи Ирландия терма жамоасига боришни истамаслиги ягона можаро эмас. У кумири Жорж Бестга тақлиб қилиб, "қувноқ газ" қабул қилишда қўлга тушган ва Тенерифе кўчаларида хушсиз топилган.

Бу қилиқлар яхши пул топадиган ўсмир учун ноодатий ҳолат эмас. Аммо у ўз вақтида тўхтади ва борини футболга бағишлади.


Ҳозир Грилиш - жамоа етакчиси, "Тоттенхэм" уни қўлга киритиш ниятида, аммо Жекнинг ўзи келаси мавсум "Вилла"да қолса керак. Дерби пайтида унинг оёқларига тепишди, Грилиш эса бунга аниқ зарбалар билан жавоб берди.

Грилиш жорий мавсум асосий таркибда 34та учрашув ўтказди: 6та гол, 7та голли пас, у ўз жамоасининг 14% голларида иштирок этди. WhoScored маълумотларига кўра, англияликнинг паслари аниқлиги 87%, ўртача баҳо эса 7,42.

Жекнинг трансфер нархи ҳам сезиларли даражада ошди: 2 йил олдин 5 млн. еврога баҳоланган футболчининг ҳозирги нархи 20 млн. евро.

"Вилла" менинг клубим. Мақсадим - асосий таркиб футболчисига айланиб, иложи борича кўпроқ майдонга тушиш. Сиз йигитчалигингизда "Вилла"га келиб, кўп тер тўксангиз ва академия зинасида юқорига кўтарилсаниз, асосий жамоада ўйнаш керак деб ҳисоблайсиз. Мақсадга эришганингиздан сўнг эса кўпроғини хоҳлаб қоласиз. Кўп тер тўкиб, асосий жамоа футболчиси номига мос ўйинчи бўлмоқчиман" - деган эди Жек бир неча йил олди.

Финалда "Астон Вилла" ғолиб бўлди. Уларга яқин уч йил ичида камида 180 млн. фунт тўлаб берилади: АПЛдан 97 млн. фунт, парашут тўловлар 78 млн. фунт ҳамда Англия футбол лигасидан 5 млн. фунт бонус.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика