Latest news

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи News

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи

Премьер-лига клуби ажойиб юришни амалга ошириб, Эден Азарни юлдузга айлантирган лигага қайта олиб келмоқчи.

Январь ойида 32 ёшга тўладиган бельгиялик юлдуз 2019 йилда 100 млн фунт эвазига "Реал"га ўтганидан бери жисмоний ҳолати ва формаси учун кураш олиб борди. 

"Қироллик клуби" таркибида Ла Лигада 51 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган футболчининг трансфери матбуот томонидан яхши баҳоланмади. "Челси" собиқ вингерининг Мадрид клуби билан шартномаси тугашига 18 ой қолди. 

Хабарларга кўра, Азар янги йилнинг илк ойидаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Шу йилнинг январида Филиппе Коутиньо билан ажойиб битим имзолаган "Астон Вилла" Эден Азар борадиган навбатдаги манзил сифатида муҳокама қилинмоқда. 

Ҳозирда Унаи Эмери бошқарувида бўлган клуб футболчига ўзи учун омадли бўлиб чиқмаган "Бернабеу"дан қочиш йўлини таклиф қилади. Мураббий ҳужумни унинг ҳисобига кучайтириш ниятида.

Эден Азар Қатардаги Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сардори сифатида иштирок этади ва бу унга ўзини "реклама қилиш" имконини беради. У АПЛга қайтишга қарши эмас. Шунингдек, чемпионатнинг кўплаб жамоаларидан қизиқишлар борлиги хабар қилинмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика