Latest news

21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  3 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  4 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  5 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  6 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  4 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  4 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9

Асрор Ғофуров: "Сурхон" ҳали сафдан чиққани йўқ" News

Асрор Ғофуров: "Сурхон" ҳали сафдан чиққани йўқ"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 14-турига келиб узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

Бекободнинг "Металлург" жамоаси рақиблик қилган учрашувда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари бир киши кам бўлиб 1:0 ҳисобидаги устун келишди. Ушбу баҳсдан сўнг жамоанинг етакчиси ва сардори Асрор Ғофуров сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.


- Дастлаб "Металлург" билан кечган ўйин ҳақида тўхталсак. Афтидан ҳаммаси дурангга қараб кетаётгандек эди. Бироқ якунда битта гол "Сурхон"га ғалабани тортиқ қилди...

- Кўрган бўлсангиз, ўйин тенгкурашлар остида ўтди. Тўғри жараённи олиб қараганда дуранг ҳам қайд этилиши мумкин эди. Бироқ биз охиригача курашдик. Боиси ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Икки жамоа ҳам битта гол баҳс тақдирини ҳал қилишини билгандек ҳаракат қилди. Омад эса бизга кулиб боқди. 

- "Сурхон" рақибнинг бўш худудларини яхши ёпа олди ва ўзининг ҳужумларини тезда ташкил қилди. Нима деб ўйлайсиз, мазкур беллашувда тактика ғалаба қозондими ёки футболчилардаги иштиёқ?

- Ўйинга тайёргарлик жараёнида мураббийларимиз тактикани аниқ ва лонда қилиб тушунтиришганди. Уларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик. Менинг фикримча, жамоамизда чизиқлар орасида рақобат пайдо бўлди. Рақобат бор жойда ўсиш бўлаверади. Бу ғалабани жуда узоқ кутгандик. 

- Жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган паллада битта ғалаба "чуқурлик"дан олиб чиқиб кетади. "Металлург" устидан қозонилган ғалаба "Сурхон" учун бурилиш нуқтаси бўла оладими?

- Ҳамма нарсага доим умид билан қараш керак, деб ўйлайман. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Чунки майдонда биз тўп тепамиз. Бекободдаги ғалаба "чуқурлик"дан чиқиб кетишимиз учун илк қадам бўлиши мумкин. 

- Жамоага янги келган футболчилар ҳақида фикрингиз қандай? Дейлик шу куни майдондан четлатилганингиздан сўнг марказда Жавоҳир Соҳибов катта ҳажмдаги ишни бажарди. Рақиб ҳужумларини бузишда, ўз жамоасининг ҳужумларини бошлашда яхши ҳаракат қилди...

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга қўшиб олинган футболчиларнинг барчаси ёрдамга келган. Улардан умидимиз катта. Мақсадимиз эса Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолиш. Бу машаққатли йўлда янги келган футболчилар ўз ҳиссаларини қўшадилар, деб ўйлайман. Жавоҳир Соҳибов билан 7 йил давомида "Пахтакор" академиясида бирга тўп тепганмиз. Ажойиб футболчи. Тажрибаси катта. 

- Турнир жадвалининг қуйи қисмида рақобат кучлилигини кўриш мумкин. Суперлигада қолиш учун кураш сўнгги турларга қадар давом этишини сезиш қийин эмас. Айни пайтдаги ҳолатдан келиб чиқиб "Сурхон"ни сафдан чиқариш қай даражада ўринли?

- Биз ҳали сафдан чиққанимиз йўқ. Кураш охирги тургача давом этади. Барчасини вақт кўрсатади. Вақт олий ҳакам. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Худо хоҳласа ушбу рақобатда жамоамиз устун келади, деган умиддаман. 

- "Сурхон" тушиб кетган тақдирда ҳам, барчасини бошидан бошлаган ҳолда, стадиони, базасини мустаҳкамлаб Суперлигада юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бўлиб қайтсин, деган фикрлар ҳам янграмоқда. Сиз бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Уй майдони ва базани Суперлигада иштирок этиб ҳам амалга оширса бўлади. Сурхондарё катта вилоят. Ушбу ишларни қилишга кучлари етади, деб ўйлайман. Ҳар доим бирор нарсага эришиш учун вақт керак. "Сурхон" Суперлигага чиққанига уч йил бўлди. Барчаси секин-аста бўлади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика