Latest news

20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  1 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  3 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4

Асрор Ғофуров: “Мен учун Ўзбекистонга қайтиш вақти келганди” News

Асрор Ғофуров: “Мен учун Ўзбекистонга қайтиш вақти келганди”

Бир неча мавсумни Туркиянинг турли двизионларида ўтказган ўзбекистонлик футболчи Асрор Ғофуров, жорий йилда чемпионатимизга қайтиб фаолиятини давом эттирди.

Биринчи даврани андижонликлар сафида ўтказган ярим ҳимоячи, иккинчи даврада “Сурхон” жамоаси сафига келиб қўшилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки бугунги суҳбатдошимиз Суперлигада дебют мавсумини ўтказди. 


- Узоқ муддатдан сўнг миллий чемпионатимизга қайтдингиз. Умуман олганда ўзингизни дебют мавсумингизни ўтказдингиз. Дастлабки таасуротлар қандай бўлди? 

- Авваламбор, ўз юртимга қайтиб Суперлигада тўп тепганимдан хурсандман. Таасуротлар аъло.

- Ҳозиргача бўлган фаолиятингизни икки қисмга, яъни турк ва ўзбек футболига бўладиган бўлсак, сиз учун қай бири аҳамиятлироқ?

- Менимча иккига ажратиш нотўғри бўлса керак. Футболчи сифатида Ўзбекистонда улғайдим, илк қадамларимни ташладим. Легионерга айланиш тақдиримда бор экан, хорижда ҳам муносиб тўп тепишга ҳаракат қилдим. Беш йилга яқин вақт мобайнида биринчи ва тўртинчи двизион жамоаларида ҳаракат қилдим. Илк турларда бироз ҳаяжонланганим рост. Бу табиий ҳолат. Термиз клубига ўтганимдан сўнг анча мослашиб олдим. Ички чемпионатимиздаги тажрибали футболчилар билан елкама-елка тўп тепдим. Ойбек Қиличев, Шавкат Саломов ва Дилшод Раҳматуллаев кабилардан кўп нарса ўргандим.

- Нима учун айнан “Андижон” вариантида тўхтадингиз? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Туркиядан ватанимга қайтиш вақти келганди. Бу борада “Андижон” мен учун биринчи ташланган қадам бўлди.

- “Андижон”нинг узоқ муддат қуйи лигада юргани ҳам, қайсидир маънода муваффақиятсизликларга таъсир қилдими?

- Албатта. Биринчи даврада бу яққол билинди. Таркибдаги кўп футболчилар янги эди, ўзаро чиқишиб кетишлари учун вақт керак бўлди. Лекин, кўрдингиз жамоа иккинчи даврада ўз йўлини топиб олди, натижалар ижобий кўриниш олди. Александр Хомяков янги ҳаво олиб кира олди. Мавсум аввалида катта мақсадлар қўйилди. Кучли олтиликка кириш вазифа этиб белгиланди. Бироқ, ҳар доим ҳам футболда сиз истаган нарса рўй беравермайди.

- “Андижон” варианти ортга ташланган қадам эмасмиди? Ўзингизни нисбатан кучлироқ лигаларда синаб кўришингиз мумкинмиди? Бу борада вариантларга эгамидингиз?

- Албатта! Аммо менга “Андижон” варианти жуда маъқул келганди. Болалигимдан водий жамоаларида тўп суришни орзу қилганман. Ниятимга етдим. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор. “Андижон” ва “Сурхон” ортга ташланган қадам эмас, деб ўйлайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика