Latest news

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   0 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  4 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  31 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  4 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

Асрор Алиқуловни нима ташвишга солмоқда? News

Асрор Алиқуловни нима ташвишга солмоқда?

Яқинда ПРО-Лига вакили “Шўртан” бош мураббийи этиб тайинланган Асрор Алиқулов янги мавсумга жамоасини имкон қадар пухта тайёрлашга харакат қилмоқда.

Ғузорликлар ҳозирча ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда. Яқинда ушбу жамоанинг Тошкентга сафар қилиши режалаштирганди. Аммо айрим сабабларга кўра, “Шўртан” яна ўқув-йиғин машғулотларини Ғузорда давом эттирадиган бўлди. Бўлажак чемпионат стартига ҳам тобора оз вақт қолмоқда. Хўш, Асрор Чориевичнинг тайёргарликдан кўнгли қанчалик тўлмоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Алиқулов билан суҳбатлашдик.  
 
-Асрор Чориевич, бошқарувингиздаги “Шўртан” жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги қай тарзда кечмоқда?

- Расмий ўйинлар бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўқув-йиғин машғулотларини асосан ўз қароргоҳимизда олиб боряпмиз. Маҳаллий жамоаларга қарши синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушдик. Режага кўра, 8 март кунидан Тошкентдан йиғин ўтказишимиз керак эди. Пойтахтда бир нечта ўйинлар орқали, жамоа ўйинини шакллантиришни ўйлагандик. Аммо режамиз амалга ошмади. Тан олиш керак, бу масала кўпроқ молиявий жиҳатга бориб тақалади. Бош ҳомийимизнинг амалий ёрдами бизга ҳозирда жуда зарур. Раҳбариятни тўғри тушунаман. Ички имкониятдан келиб чиқиб, шароит яратиб беришга харакат қилмоқда.  



- Айни дамга келиб, ПРО-Лига клубларининг баъзилари Тошкентда ва хатто хорижда қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шундай пайтда “Шўртан”нинг Тошкент сафари амалга ошмагани бош мураббий сифатида кайфиятингизни тушуриб юборган бўлса керак?

-Албатта, бу нарса мени жуда ташвишга солмоқда. Негаки, пойтахтга бориб кучли спарринг-рақибларга қарши назорат ўйинини ўтказишимиз жуда муҳим. Қолаверса таркибни кучайтириш учун селекция ишларини ҳам жиддий суръатда олиб боришимиз лозим эди. Афсуски режамиз амалга ошмади. Нима ҳам деймиз, йигитларни яна Ғузорда йиғиб, тайёргарликни давом эттирамиз.  


- Таркиб борасида ўзингиз гап очдингиз. Бу борада қанчалик қониқиш хосил қилмоқдасиз?

-Ўтган йили жамоа сафида харакат қилган маҳаллий ва шу билан бирга тажрибали ўйинчиларнинг айримларини таркибда сақлаб қолишга эришганмиз. Булар – Алибек Туробов, Олим Каримов, Жамол Отақулов, Отабек Нарзуллаев ҳамда Маъруф Муродовдир. Ушбу ўйинчиларнинг ёнига маҳаллий ёшларни қўйиб, курашчан жамоа шакллантиришга харакат қилмоқдамиз. Ҳозирги таркиб ва жамоавий ўйин бўйича ҳозир сизга тайинли гап айтишим қийин. Чунки биз кучлироқ спарринг-рақиблар билан назорат ўйинини ўтказишимиз керак. Жамоанинг кучи шунда билинади.  


- Шу кунгача қайси футболчиларни “Шўртан”га таклиф этгансиз?

- Қашқадарёлик Темур Жўраев бу йил жамоамизда ўйнайди. Ушбу тажрибали дарвозабон бизга ёрдам бериш учун келди. Жўраев футболчиликни тугатиш арафасида турганди. Уни жамоага таклиф этиб, ўз тажрибаси билан энди-энди ўсишга эришиб келаётган Алибек Туробовга ёрдам бериши муҳимлигини тушунтирдим. Шу боис Темур бу йил “Шўртан”га ёрдам беради. “Машъал” ёшлар жамоасидан Мўмин Мелиев, Муҳаммад Алиқулов, Бундан ташқари ҳимоячи Обид Жўрабоевни ҳам жамоада қолишини истагандим. Яқинда у “Шўртан” йиғинида иштирок этиб ортга қайтди. Молиявий масалалар ҳануз аниқ бўлиб улгурмагани туфайли Жўрабоевни жамоада олиб қола олмадик.  

- Қашқадарёлик ҳужумчи Кенжа Тўраевни “Шўртан”га қайтариш фикри борми?

- Кенжа Тўраевни яхши биламан. Бундай ҳужумчи жамоамизга зарар қилмасди. Лекин уни “Шўртан”га қайтариш учун талабларини бажаришимиз ҳам керак.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика