Latest news

00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  9 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  21 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  29 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0

Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди" News

Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Олимпик-Mobiuz" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда жамоамизда озроқ чарчоқ аломатлари кўринди. Биласизлар, дастлаб водийда, кейин Нукусда ўйинларимизни ўтказиб қайтгандик. Иккинчи бўлимда йигитларда тезкорлик ошди, қарши ҳужумлардан йигитлар унумли фойдаланишди. Тезкор ташкил этилган ҳужумда киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб айтсак тўғри бўладими?

- Биринчи бўлимда ҳужум ташкил этишда қийналдик. Захирадан қўшилган футболчилар чиндан ҳам ўйинни кучайтиришди. Айтайлик, Бабатунде майдонга тушганидан сўнг кўп вақт ўтмай гол урди.

- Миллий терма жамоасида ҳам, олимпия терма жамоасида ҳам 11 метрлик нуқтадан гол ура олмаслик ҳолатлари кузатилаяпти. Бугун ҳам Хумоюн Муртозаев пенальтини голга айлантира олмади. Ўзи жамоа таркибига пенальтиларга масъул бўлганлар кимлар? Улар машғулотларда бу борада ишлайдими?

- Бу нарса кўпроқ футболчилардаги ўйин ҳиссиёти билан боғлиқ. Ҳисоб ҳам таъсир қилади. Масъулиятни олиш осон эмас. Олдими, демак имкониятдан фойдаланиш керак. 

- Биринчи бўлимда жамоада чарчоқ кўринди. Иккинчи бўлимда мураббийнинг чизгилар иш бердими?

- Бабатунде захирадан қўшилиб ўйинни кучайтирди. Бу фақат шу билан боғлиқ эмас. Йигитлар биринчи бўлим давомида ўзларини тиклаб олишди. Иккинчи бўлимда тезлик қўша олишимизга ишонгандим.

Rating: +2   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика