Latest news

19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  1 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  27 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6

Асрор Алиқулов: "Шўртан"дан трансфер тақиқи олиб ташланмаса хайронман нима бўлади" News

Асрор Алиқулов: "Шўртан"дан трансфер тақиқи олиб ташланмаса хайронман нима бўлади"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.



"Бугунги ўйинга тайёргарлик жараёнида "Хоразм"га стандарт вазиятлар яратиб бермасликни шогирдларимга уқтиргандим. Афсуски тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Сониялик концентрацияни йўқотилиши туфайли хатоларга йўл қўйдик. Аламлиси футболчимиз қизил карточка ҳам олди. Таркибимизда футболчилар танқислиги бор. Ноиложликдан 2002-2003 йилда туғилган болларни майдонга тушираяпмиз. Улар тайёр эмаслиги кўриниб турибди. Ҳимоячилардан Рўзимбой Аҳмедовга алоҳида эътибор қаратишни айтгандик. Тажрибали ҳужумчига қарши ёш ҳимоячиларимиз муносиб қаршилик кўрсата олишмади.

Таркибимизга қўшилган футболчилар про лига савиясидан паст. Ўтган йил U-18 чемпионатида ўйнашган, улар хали тайёр эмас. Афсуски трансферларга қўйилган тақиқ туфайли бунга мажбурмиз.

Молиявий ҳолатимиз ёмон эмас, чунки футболчиларимизнинг кўпи ёш ва уларнинг маоши катта эмас. Шу боис клуб бу борада қийинчилик йўқ.

Олдин клубимизда ишлаб кетган хорижлик мураббийнинг қарздорлиги туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ қўйилган. Бош ҳомий ва клуб раҳбарияти ўша қарзни узишга ҳаракат қилишмоқда. Агар тақиқ олиб ташланмаса кейинги ўйинларда кимлар билан ўйнаймиз хайронман.

Кейинги турда "Олимпик" билан ўйнаймиз. Захирамизда бор йўғи икки футболчи қолмоқда. Афсуски майдонда футболчилардан бор кучи билан ўйнамасликни илтимос қиляпмиз. Сабаби захирадан майдонга тушадиган футболчи йўқ, бундан ташқари кейинги ўйинга чарчаб қолмасликлари керак.

Мақсадимиз имкон қадар ўрта ўринларда юриш. Кучли бешликка киришга уринамиз. Ўйинлар жуда қийин кечмоқда", - дейди Асрор Алиқулов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика