Latest news

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  1 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  6 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  6 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  11 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Асрор Алиқулов: "Рақибнинг қарши ҳужумидан эхтиёткор бўлиш талаб этилади" News

Асрор Алиқулов: "Рақибнинг қарши ҳужумидан эхтиёткор бўлиш талаб этилади"

Миллий терма жамоамизнинг Иордания билан ўтказган дастлабки ўйинидан сўнг, терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Асрор Алиқуловнинг фикри билан қизиқдик.
Алиқулов гарчи бугунги кунда ҳамон майдонда жавлон ураётган бўлсада, миллий терма жамоага чақирилмай қўйди. Лекин ўз вақтида терма жамоа мудофаа чизиғини Асрор Алиқуловсиз тасавуур этиш қийин эди. Футболчининг бош жамоамиздаги статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 63та ўйин (5306 дақиқа) ўтказганини кўриш мумкин.

- Йигитларимиз Аммандан муҳими қониқарли натижа билан қайтишди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоамиз ёмон тўп сурмади. Ҳужумларимизнинг кўпи асосан чап қанотдан уюштирилгани билан эсда қолди. Бундан кўриниб турибдики, Жасур Ҳасанов ўз ишини яхши уддалади. Унинг фаол ўйин намойиши этиши бизга қўлга келди. Унга қарама-қарши қанотда эса рақибларга айтарли хавф туғдира олмадик. Умуман олганда, 1:1 натижаси жавоб баҳсидан олдин қониқарли бўлди.

- Иордания таркибида таниқли ва ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи футболчилари бўлмасада, улар ҳам ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишди. Лекин шунга қарамай, ўйинда футбочиларимизнинг устунликка эришгани барибир сезилиб турди.

- Ҳимоячилар ҳақида нима дейишим мумкин? Битта ўша гол бўлган холатдаги хатони ҳисобга олмаганда, Иордания футболчилари қолган вақтлар мобайнида ҳимоячиларимизга жиддий ташвиш туғдирмади. Ўз дарвозамиздан ўтказиб юборган ягона голда, мудофаа чизиғида ҳаракат қилган футболчиларимиз бир-бирларини унчалик ҳам яхши тушунишмади ва пала-партиш ҳаракатлар эвазига гол ўтказиб юборди.

- Жавоб баҳсида имконият бизда кўпроқ. Лекин бунга олдиндан ортиқча ишониб юбормаслик керак. Негаки, Иордания ҳам ўз гуруҳида бекорга 3-ўринни қўлга киритмаган. Асосий эътиборни ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормасликка қаратишимиз керак. Рақибнинг қарши ҳужумидан эхтиёткор бўлиш талаб этилади. Шу боис Тошкентдаги ўйинда ҳимоячиларнинг масъулияти икки хисса ортади деб ҳисоблайман.

- Жавоб баҳсида ҳимоя чизиғида кимлар бўлиши ҳозирча маълум эмас. Мураббийлар ўша куни ким тайёр бўлса, шу ҳимоячиларнинг хизматидан фойдаланади. Фикримча Аммандаги ўйинда ҳимоячиларимиз ёмон ўйнашмади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика