Latest news

21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  6 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  16 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ" News

Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувни яхши бошладик. "Қизилқум" жамоасини ўрганиб чиққандик, таркибида бўйдор футболчилар кўп. Улар ва биздаги ҳужум имкониятларини чамалаб чиқдик. Айтиб ўтганимдек, ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлиб гол урдик. Иккинчи бўлим бошида сусткашликларга йўл қўйдик. Ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Охиригача курашдик ва гол урдик. Дуранг ҳам назаримда ёмон натижа эмас.


- "Қизилқум"да ишлагансиз, биламиз. Шундан келиб чиқса, бу жамоани ўрганиш сизга қийинчилик туғдирмадими?

- Бу ҳақида ўйламадим. "Қизилқум"нинг таркиби жуда кучли. Мен кўрган таркиб деярли ўзгариб кетган. Рақиб якка курашларда кўпроқ устунликка эга бўлди.

- Муртозаев ва Машович 2 тадан гол уришди. Қайси футболчини кучлироқ деб ҳисоблайсиз?

- Менинг футболчим кучли (кулади). Бақувват, майдонда агрессив ҳаракат қилади. Охирги ўйинларда янада яхши ўйнаяпти.

- Жамоа томонидан 9 та ўйинда 6 та гол киритилди. Бу кам эмасми?

- Кўп гол ҳам ўтказиб юбордик. Кейин кам гол ураяпмиз. Ҳозир кийиниш хонасида ҳам айтдим, зич ўйнаш ҳозирги Суперлигада талаб этилмоқда.

- "Машъал" Про-лигадан чиқиб, Суперлига талабига тўлиқ киришиб кетди деб айта оласизми?




- Ёмон ўйинларимиз бўлди. Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ. Озроқ ишонч етишмаяпти. Айрим футболчилар ушбу мавсум Суперлигада дебют қилишаяпти.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисоб-китоб қилиб борилади. "Машъал" футболчилари битта ўйинда қанча югуришаяпти?

- Албатта, буни доимий назоратга олганмиз. Энг кўп югурган футболчининг натижаси 12 километр бўлди. Лекин бунақа футболчи бизда кам. Айрим футболчиларнинг ёшинм ҳам ҳисобга олиш керак. Энг кўп югурган футболчимиз Жавоҳир Абдуалимов бугун оилавий сабаблар туфайли қайдномага киритилмади.

- "Машъал"нинг мезбонлик учрашувлари Ғузорда ўтаяпти. Кейинги ўйинларда ҳам шундай бўладими?

- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Олмалиқда ўйнагандан кўра Ғузорда ўйнаш бизга қулайроқ. Бу ҳақида ҳозир аниқ айта олмайман. Клубимиз раҳбарияти ва "Шўртан" клубига ушбу майдонда ўйин ўтказиш имкониятини яратиб берганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика