Latest news

13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  2 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   4 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  4 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  5 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  6 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7

Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди" News

Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Машъал" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— "Сурхон" чемпионати стартини қийинроқ бошлади, аммо кейинчалик натижалари яхшиланиб борди. Ушбу жамоа маъноли ўйин кўрсатади ва Суперлигада тўп билан энг яхши ўйнайдиганлардан бири. Афсуски, ўйинда тўпни назорат қилмоқчи эдик, аммо буни яхши уддалайдиган "Сурхон"га топшириб қўйдик. Ўйинчиларимни рақибнинг прессингларига қарши тайёрлагандик, аммо бу иш бермади. Яримта юзага келтирган имкониятимиздан эса фойдалана олмадик. Ҳудди шундай рақиб ҳам ютиб кетиши мумкин эди.


— Иккинчи бўлимда кўплаб ўйинчилар ўзгартирилди. Бунга қандайдир сабаб борми?

— Биринчидан, ўз имкониятимиздан келиб чиқиб. Иккинчидан, "Сурхон" ўйинчилари сабаб. Масалан, рақиб ўйинчиларига мос равишда ўйнай оладиган ўйинчиларни чиқардик.

— Сизни Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйнаган яхши ҳимоячи сифатида эслашади. Одатда футболчи мураббий бўлганидан сўнг одатда ўзи ўйнаган позицияга эътибор қаратади. Аммо, "Машъал"да ҳимояда муаммолар кўзга ташланмоқда, бугунги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Менимча, "Сурхон"да яхши ижрочиларнинг йўқлиги сабаб гол урилмади.

— Биз "Сурхон"нинг ҳужумларига қараб ҳимояланишга ҳаракат қилдик. "Сурхон" қисқа паслар орқали жарима майдончамиз ичига киришга ҳаракат қилишди, ҳимоячиларимиз эса бунга тайёр эди. Жамоага келсак, футболчиларни жуда кеч йиғдик, шунингдек Суперлига стартида ўйинчиларни жуда кўп марта марказий ҳимоячиларни алмаштирдик алмаштирдик. Шундай экан бу борада иш олиб борилмоқда, улардан ҳам ишончли ўйин кутиб қоламиз.



— 4-5 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Машъал" ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

— Янги жамоа эканлигини ҳисобга олсак, мақсадимиз лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш. Ҳали давралар оралиғида селекция ишларини олиб борамиз ва ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олсак, кейинги йили ўзимизга яхши бўлади.

— Олдинги тур доирасидаги "Шўртан"га қарши ўйинда ҳам, бугунги "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам жамоангиз қарши ҳужумларда рақибни жазолашга ҳаракат қилди. Бу Асрор Алиқуловнинг тактикасими ёки рақибга қараб шундай йўл тутилмоқдами?

— Аввало рақибга қараймиз. Агар сиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқчи бўлсангиз, сизда марказий ярим ҳимояда тезкор ва тез фикрлайдиган ўйинчилар керак. Бугун ҳам ҳимояга ётиб олганимиз йўқ, баҳснинг дастлабки ўн дақиқасида яхши ҳаракат қилдик. Аммо, кейинчалик тўпни рақибга топшириб қўйдик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик.

— "Сурхон" ҳужумкор ўйин намойиш этди, "Машъал" эса қарши ҳужумларга таянди. Нега "Машъал" иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйинчиларни туширган ҳолда ўйинда бурилиш ясамади?

— Тезкор? Шундай ўйинчи бўлса жоним билан туширардим. Биз ўз имкониятимиздан келиб чиқдик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика