Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  20 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас" News

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"

Бугун Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қўқонликларни ўрганиб чиққандик. Бугунги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйинлардаги натижамиз унчалик ҳам яхши эмас. "Қўқон-1912" бугун қарши ҳужумларга таяниши тахмин қилинганди. Камроқ тўп йўқотишни режалаштиргандик. Аммо барибир гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда керакли кўрсатмаларни бердик.Ўйлайманки, иккинчи таймда йигитлар борларини беришди. Ўйин охирига яқин гол уришни уддаладик. Охирги секундларга қадар кимдир ғалабани илиб кетиши мумкин эди. "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас. 

- Иккинчи бўлимда Нурмуҳаммад Тошпўлатовни майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтмасдан у яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Нурмуҳаммад Тошпўлатов жамоага олинганда унда жароҳат бор эди. Машғулотларда у ўсишга эришди, жароҳатини тиклади. Лекин Нурмуҳаммад бугунги ўйиннинг шижоати, темпига бироз киришиб кета олмади. Бизга гол керак эди. Шу сабабли тактик ўзгаришга қўл урдик. 

Rating: -1   

Comments

   
08 oct 23:58:27
Habib
Kalbish xursand bul nichya uynaganinga ham,,unchalik yomon natijamas deysan,,ichingda ulib turibsanu rozi bulib, zurga nichya qivolib..sassis
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика