Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Асрор Алиқулов: "Олий лигада Кенжаевга ўхшаган ҳимоячилар кам" News

Асрор Алиқулов: "Олий лигада Кенжаевга ўхшаган ҳимоячилар кам"

Бугун бўлиб ўтган "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!" хайрия акциясида ўз вақтида Кенжаев билан бирга тўп тепган Асрор Алиқулов ҳам иштирок этди.
Тадбир якунида қашқадарёлик ҳимоячидан интервью олдик.

- Асрор ака, "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!" хайрия акцияси ҳақида фикрингиз?
- Авваламбор мана шу тадбирни ташкил этган инсонларга катта раҳмат айтмоқчиман. Ўз вақтида яхши ўйинлар кўрсатиб, бироқ автофалокат туфайли футболдан четда қолган Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш орқали катта савоб ишга қўл урилди. Камолиддин Кенжаевга моддий ёрдам кўрсатилиши ўзбекистонлик футболчиларга нисбатан ҳеч кимнинг беэътибор эмаслигини кўрсатади. Мен хайрия акциясида иштирок этганимдан хурсандман. Шу баҳонада Камолиддиннинг ўзи билан, қолаверса анчадан бери кўришмаган футболчи ва мураббийлар билан учрашиб, ўзаро суҳбатда бўлдик.

- Тадбир ҳақида илк бор қачон эшитгандингиз ва қандай муносабатда бўлдингиз?
- Шундай тадбир ўтказилиши борасида биринчи марта хабар топганимда унда ҳали олий лигамиз якунига етмаганди. Тўғриси, мен ҳам кўпчилик қатори хайрия акцияси ҳақида championat.asia сайти орқали хабар топдим. Ўшанда ўқиган заҳотим хурсанд бўлгандим. Сайт ходимларига алоҳида раҳмат айтмоқчиман, улар катта ишни амалга оширишди.

- Мухлисларга Кенжаев тўғрисида нималар дея оласиз?
- Камол билан анча вақт елкама-елка тўп тепганмиз. Шунчалик яқинмизки, у худди укамдек бўлиб қолган. Ўша машъум воқеа юз бермасидан олдин Кенжаев ўнг қанот ҳимоясида жуда яхши ҳаракат қиларди, шунингдек терма жамоа аъзоси эди. Ҳозир ҳам олий лигада ўнг қанот ҳимоячилари кўп, лекин Камолиддин Кенжаевга ўхшаб зўр ўйин кўрсатадиганлари кам. Жуда тезкор, ақлли, ҳимоядан ҳужумга тез қўшиладиган футболчи эди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика