Latest news

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас" News

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи таймда яна кўпроқ гол урамиз деб чиққандик. Танаффусда хато қилмасликни йигитларга уқтирдим, аммо барибир хатоларга йўл қўйдик. Охирги секундларда пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқардик.

- "Машъал" жамоаси ҳужумчилари жуда кўп вазиятларни очиқдан очиқ кўкка совуришди. Бунқа қандай муносабатдасиз?

- Бу биринчи навбатда футболчиларнинг ўз касбига профессионал ёндошмагани. Бунинг натижасида охирги дақиқаларгача босим бизда сақланиб турди ва ғалабани бой бердик. Албатта, жамоамиз ёш. 

- Пенальти қўйилган вазиятда қизил карточка бормиди?

- Бу вазиятга ҳакамлар яқинроқ эди. Ўша вазиятда ён ҳакам пенальтига ишора қилди. Бу ҳолатни ҳали кўрмадим. Шунга бир нарса дейиш қийин.

- Жамоани Суперлигага олиб чиқиш режаси йўқми?

- Бу йилдан ҳомийимиз ўзгарди. Жамоа ва академияни кучайтириш мақсади бор. Кейинги йиллардан каттароқ мақсадлар қўямиз ва албатта Суперлигага чиқиш вазифаси ҳам жамоа олдига қўйилади.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Бугунги ўйиндан қониқмадим. Легионерларимиз ҳам ўзини кўрсата олмади. Очко йўқотдик.

- Бугунги натижада айбни ўз бўйнингизга ола оласизми?

- Албатта, ҳар доим шундай бўлган. Жамоанинг натижасига мураббий жавобгар. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда кўп вазият яратдик, аммо гол ура олмадик. Охирги секундда ҳам вазият яратдик. Ҳужумчи эса кераксиз қарор қабул қилди. 

- Учрашув якунида жамоа мухлислари орасида жанжал юзага келди. Бу вазиятда аслида нима бўлганди?

- Мухлисликда ҳам маданият бўлиши керак. Бироқ рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиш керак эмас. Биз меҳмондўст халқмиз. Рақиб мухлислари ўйин давомида бизни ҳақорат қилишгани учун ўйиндан сўнг нега бундай қилишганини сўрадим. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика