Latest news

19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  4 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11

Асрор Алиқулов: “Ҳамжиҳатликда тўп тепамиз” News

Асрор Алиқулов: “Ҳамжиҳатликда тўп тепамиз”

Бугун Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳар томонлама кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечиши шубҳасиз.
Учрашув олдидан “Оқ бўрилар” жамоасининг тажрибали футболчиси Асрор Алиқулов мазкур баҳс юзасидан ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди:

“Олмалиқ” футболчилари ҳужумкор ўйин намойиш этишни яхши кўришади. Жамоанинг ярим ҳимояси ҳам мукаммал  шаклланган. Игорь Шквирин шогирдлари ҳимояланиб, майдон марказидан ҳужумга тез чиқишади. Бир сўз билан айтганда бугунги рақибимиз ҳурматга сазовор жамоа.

Ўз навбатида Ғузорда тўп суришимиз ва майдонга фақат ютуқ учун тушишимизни инобатга оладиган бўлсак, мухлислар ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишлари аниқ.

Жамоамиздаги ички муҳит, футболчиларнинг кайфияти жойида. Айниқса, бундан аввалги сафар учрашувидаги ғалаба йигитларни янада руҳлантириб юборди. Ёдингизда бўлса, ўтган турда  “Обод” жамоаси бир кун олдин ғалабага эришиб, биз турнир жадвалининг энг пастки қаторига тушиб қолгандик. Шундай бўлса-да, жамоадошларим билан профессионал спортчиларга хос тарзда, тушкунликка тушмасдан, майдонда бор-кучимиз билан, ҳамжихатликда, мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажарган ҳолда муваффақиятга эришдик. Қаердадир ҳимояландик, ҳужум қилдик, керак вақтида тўпни ҳам назорат қилдик. Айтмоқчиманки, сўнгги турларни ҳамжихатликда ўтказяпмиз. Бундан кейин ҳам мана шундай тартибда ўйин олиб борамиз. Негаки, ҳамжихатликда тўп суриш муваффақият гаровидир. Бугун ҳам албатта, ҳамжиҳатликда ғалаба қозонамиз.

"Шўртан" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика