Latest news

07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  0 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  2 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2

Асрор Алиқулов: “Финалда имкониятлар тенг деб ўйлайман” News

Асрор Алиқулов: “Финалда имкониятлар тенг деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги-2014 финал ўйини бўлиб ўтади. Олмалиқ шаҳрида кечадиган бўлажак баҳс олдидан айрим футболчи ва мутахассислар фикри билан қизиқдик.
Бу борада дастлаб “Динамо” ҳимоячиси Асрор Алиқулов билан боғландик.

- Асрор ака, бугун Кубок финали бўлиб ўтади. Илгари бир неча бор бундай ўйинларда иштирок этган футболчи сифатида нима дейсиз?
- Финал қизиқарли ўтишини тахмин қиляпман. Ҳар иккала жамоа ҳам борини беради. Имкониятлар эса 50х50. “Локомотив” чемпионликни бой берди. Шундай экан бугун қандай бўлмасин, Кубокни қўлга киритиш учун астойдил харакат қилади.

- “Бунёдкор”нинг устун жиҳатлари нима деб ўйлайсиз?
- Яхши жамоа. Чемпионатнинг сўнгги турида “Пахтакор”га аламли тарзда мағлуб бўлди. “Қалдирғочлар” биринчи бўлимни яхши ўтказишди. Лекин ўйин сўнггиларида ғалабани қўлдан чиқарди. Энди улар Кубокда зафар қучишга бор имкониятини ишга солади.

- Фаолиятингиз мобайнида сиз ҳам ўз вақтида бу каби финал баҳсларида бир неча бор иштирок этгансиз. Ўшанда учрашувга қандай тайёргарлик кўрардинглар?

- Финал бу – ўз номи билан финалдир! Бундай ўйинларга мураббий шогирдларини тайёрлаши шарт эмас. Чунки ҳар бир йигит финалга ўзини-ўзи пухта тайёрлайди. Хусусан ўзим бундай ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрардим.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика