Latest news

12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  2 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  2 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  5 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   2 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  20 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  5 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  7 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  7 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  6

Асрор Алиқулов: “Дерби мақомидаги учрашувларда футболчилар борини бериб ўйнашади” News

Асрор Алиқулов: “Дерби мақомидаги учрашувларда футболчилар борини бериб ўйнашади”

“Шўртан” – “Машъал” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Биз ўтган турда “Ғиждувон”га қарши ғалабадан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмагандик. Негаки, ўйинимизда қатор камчиликлар бор эди. “Машъал”га қарши баҳсда чиройли футбол намойиш қилишни мақсад қилгандик. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.

- Про лига мураббийлари жароҳат олгани борасида маълумотлар бўлмайди. Сизнинг жароҳат олишингиз қандай рўй берди?

- Бу машғулотлар жараёнида футболчилар билан ишлашда мураббий ҳам ҳаракатда бўлади. Вазиятларни тушунтириш вақтида ўзингиз ҳам кўрсатиб берасиз. Ҳужумда муаммоларимиз бор эди ва машғулотларда шуни кўрсатаётган вақтимизда жароҳат олдим. 

- “Шўртан” одатда “Машъал”га қарши ўйинларда яхши ўйнамоқда. Лекин жамоа кучли бешликка кира олмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Чунки бу дерби. Биз ҳар бир баҳсда футболчилардан яхши натижа кутамиз. Кучли бешталикдан ўрин олмаганимизга ўзимиз айбдормиз. “Хоразм” ва “Арал Самали” билан баҳсларда очко йўқотдик. Айрим футболчиларнинг шу ўйинларда яхши ўйнай олмади. “Машъал” билан баҳсда йигитлар борини бериб ўйнади. Берилган кўрсатмаларни охиригача бажаришди. 

- “Шўртан” академиясидан икки нафар футболчи асосий таркибга жалб қилинган. Лекин улар ҳам захирада қолиб кетмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Биз ҳар доим ёшларни излаймиз ва таркибга жалб қиламиз. Дейлик, U-19 жамоамиздаги футболчилар асосий жамоа билан машғулотлар ўтказади. Ўз ёшида яхши ўйнай олади, лекин асосийда кўникиб кетиши бироз қийин. Шу сабабли уларга захирадан майдонга туширишга мажбурмиз. Лекин келажакда яхши футболчилар бўлиб етишади. 

Мен ва ёрдамчиларим академия тарбияланувчиларини кузатиб борамиз. U-19 жамоамиздаги болларда камчиликлар бор.  Улар Про лига даражасида эмас. Тактик жиҳатдан, жисмоний томонлама камчиликлар кузатилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика