Latest news

19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   0 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  3 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   13 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1

Асрор Алиқулов: “Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди” News

Асрор Алиқулов: “Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” - “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди. Футболчилар ўйинни яхши бошлашди. Яхши босимлар қила олдик. Меҳмонлар тактик услубларини ўзгартириб боришди. Биз вазиятлардан яхши чиқиб кета олдик. Керак вазиятларда яхши ҳимояландик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун VAR тизими ишлаши аввалги ўйиндаги баҳси ҳолатлар туфайлими? Клуб бу борада ташаббус билан чиқдими?

- Йўқ, бу бизнинг ташаббус эди десак ҳам жуда тўғри бўлмайди. Ҳалол ўйин, ҳаққоний футбол. Шуни англаган ҳолда клубимиз раҳбарияти VAR тизимини таклиф этди. Ҳаражатлари ҳам клубимиз томонидан қоплаб берилди. Кўп қўполликлар бўлмади, агрессив футбол бўлмади.

- Демак, VAR тизими ишлаган ўйинда майдон эгаси ҳаражатларни тўлаб берадими?

- Билишимча шундай. 

- Асрор ака, ғалабалар бардавом бўлиши учун “Машъал”га нималар зарур деб ўйлайсиз?

- Кучли футболчилар керак. Баъзи ҳолатларда тажриба ҳам етишмаяпти. Оддий ҳолатларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Баъзи футболчиларда Про-лига даражасидаги ўйин амалиёти етишмайди. Марказий ҳимояда кўп жамоаларда легионер хизматидан фойдаланишади.

- “Машъал” Суперлигага йўл олса, моддий жиҳатдан, инфратузилма ва таркиб жиҳатдан юқори лигага тайёр бўла оладими?

- Раҳбарият ва ҳомийлар моддий жиҳатдан жамоани тўлиқ таъминлаб бера олишаяпти. Бу борада муаммо йўқ. Инфратузилма бўйича ишлар давом этаяпти. Таркиб жиҳатдан ўсишимиз керак. Ҳозир кўраяпсиз, Суперлигада очко олиш жуда қийин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика