Latest news

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Асрор Алиқулов: "Бу ўйинга савияли ҳакам жўнатилишини кутгандик" News

Асрор Алиқулов: "Бу ўйинга савияли ҳакам жўнатилишини кутгандик"

ПРО-Лига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Асрор ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйин кўп нарсани ҳал қилиши ва бизни имкониятларимизни ошириши мумкин эди. Бугунги ўйинда тайёргарлик борасида таркибда йўқотишлар мавжуд бўлганди. Айниқса бу холат ҳимоя чизиғида яққол кўринди, икки нафар марказий ҳимоя вакилини бугунги ўйинга олиб кела олмадик. Ўйинга келадиган бўлсак, ўйлайманки бугун ёмон ўйин намойиш этмадик. Бизда кўпроқ ҳужумда маҳорат етишмади. Имкониятлар бўлди, лекин жисмоний холат панд бермоқда. "Нефтчи"ни ҳужумлари кўпроқ стандарт вазиятлар, биз шунга қарши тайёргарлик кўргандик. Жорий мавсумда бу жамоага қарши тўртинчи ўйинда майдонга чиқдик, кубок мусобақасини қўшиб ҳисобласа беш марта тўқнаш келмоқдамиз. "Нефтчи"ни куч томонлама билардик, бугун жуда оғир ўйин кечди деб айтишим ноўриндир балки. Қаердадир ҳужум қилиб, тўпни ўзимизда ушлашга ҳаракат қилдик. Барибир сўнги сонияларда гол ўтказиб юбордик, аламли мағлубият десам тўғри бўлади.

- Ўйин давомида ҳакамларга нисбатан кўп эътироз билдирдингиз. Шу холатларга қандай изоҳ берасиз?

- Биз ўйладик, бугунги ўйин телевидение орқали намойиш этилади. Шу сабабдан ўйин ҳакамларни учрашувни бошқаришда жиддий ёндашиши ва бу ўйинга савияли ҳакам жўнатилишини кутгандик. Футболни ҳам ҳурмат қилиш керак, учрашув ҳакамлари бир қатор хатоликларга йўл қўйишди. Уларни ишини муҳокама қилиш эмаску, лекин айниқса кичик қоидабузарликларда, ҳужумларни тўхтатишда уларда хатоликлар кузатилди. Шу сабабдан бугун ҳакамлар ўз вазифасини 100 фоиз уддалади деб айта олмайман. Барибир футбол ичида юрибмиз, уларнинг ўрни футболимиз ривожида жуда баланд.

- Навбатдаги турни яна Фарғонада, Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши ўтказасизлар. Шу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Энди ҳозир оғир ўйин ўтказдик. Майдон ҳам совуқ, сирпанчиқ, шу боис футболчилар кўп куч йўқотди. Молиявий қийинчиликлар туфайлими, ёки чиндан ҳам шундайми, қайсидир ўйинчилар майдонга тушишдан бош тортишади. Шу сабаб алмаштиришларга имкониятимиз йўқ. Яқин кунларда ўйин ўтказамиз, футболчиларнинг имкониятини чамалаб, тайёр бўлганларни майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика