Latest news

12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  23 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1

Асрор Алиқулов: "Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади" News

Асрор Алиқулов: "Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Арал Самали" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.

"Арал Самали"ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар иштиёқ эвазига ғалаба қозонишди дея оламан. Дейлик, улар умуман вазият яратгани йўқ. Битта ҳолатда пенальти ишлади ва бундан фойдалана олди. Биз эса имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади. Бугунги ўйинимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, биз юқори ўринлар учун курашадиган жамоа эмаслигимизни мухлислар олдида кўрсатиб қўйдик", – деди Алиқулов.

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Биринчи мақсад кучли бешликка кириш эди. Бугун рақиб бирорта вазиятга эга бўлгани йўқ. Лекин ҳимояда жуда қаттиқ ҳаракат қилишди. Иштиёқ баландлиги кўзга ташланди. Биз эса вазиятлардан фойдалана олмадик ва мағлубиятни қабул қилиб олдик. Аслида ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. 

- "Шўртан" биринчи даврада "Арал Самали"ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида мағлуб қилганди. Бугунги натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоада нимадир ўзгардими?

- Биринчи навбатда майдон. "Арал Самали" сунъий майдонда ҳаракат қилади. Биз футболчилардан тезроқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Биринчи бўлимда биз яхши ўйнадик ва рақиб нисбатан кучсиздек кўринди. Лекин биз бундан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин "Арал Самали" гол ургач, йигитларнинг кайфияти тушиб кетди. Балки Зоиров гол урганида, ҳисоб йирик ҳисобда якунланиши мумкин эди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика