Latest news

14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  5 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти" News

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти"

"Пахтакор"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан (1:3) сўнг "Қизилқум" устози Асрор Алиқуло матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: "Рақибга қарши босим уюштириш услубини танлагандик, аммо босим натижасида гол ўтказиб юбордик. Майдонда ҳаракатланишда ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб биздан тезроқ фикрлаган ҳолда ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолдик, бу ҳам ўз таъсрини ўтказди. Шунга қарамасдан,  босим натижасида гол урдик".


— "Қизилқум"нинг "Пахтакор"га қарши ўйинлардаги муваффақиятсиз ўйинларига сабаб нима?

— Жамоа ҳали янги. Аксарият жамоада қолган футболчилар ўтган йил захирада қолган. Бугун хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Ҳали бир жамоа бўлиб шаклланишимиз учун вақт керак. Лекин Суперлига кутиб турмайди. Ҳали кўп ишлар олиб боришимиз керак.


— Ҳужумчилардан кўнглингиз тўляптими? Жамоа кутилганидан кам гол урмоқда?

— Мавсум аввалида Холтўраев имкониятларимизга мос келгани учун таркибга жалб қилгандик. Мбаоманинг жамоага киришиб кетиши ҳам қийин бўлмоқда. Бугун у гол урди, кейинги ўйинларда муваффақият кутиб қоламиз. Ҳужумларимиз Кенжабоев ва Холтўраев асосида ташкил этилмоқда. Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти. Жамоавий ўйин жиҳатдан оқсаяпмиз. Бир маромда ўйин олиб боролмаяпмиз. Марказда ҳам муаммолар етарлича. Ҳали кўп ишлар олиб беришимиз керак.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика